Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.08.2017 20:41 Чоп этиш версияси

Мамлакатимиз қурилиш соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Мамлакатимиз қурилиш соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, мустақиллик йилларида республикамизда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, қурилиш индустрияси ва миллий меъморчиликни ривожлантириш, тизимга илғор технологияларни жорий этиш ва юқори малакали кадрларни тайёрлаш, замонавий бино ва иншоотларни барпо этиш, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш, соҳага оид давлат дастурлари ижросини таъминлаш борасидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирлансин:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи»
  

Хушанов Нуритдин Нуржанович

-

Нукус шаҳридаги «Жайхун универсал қурилиш» масъулияти чекланган жамияти директори, Қорақалпоғистон Республикаси

 «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан      

Бабажанов Бекпўлат Хайитович

-

Шовот туманидаги «Шовот темир-бетон» хусусий корхонаси бош муҳандиси, Хоразм вилояти

Магрупов Юлдаш Дадажанович

-

«Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат лойиҳа илмий-текшириш институти» давлат унитар корхонаси бош директори

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан      

Ахмедов Бахтиёр Ағзамович

-

Жиззах шаҳридаги «Агроквант» масъулияти чекланган жамияти директори, Жиззах вилояти

Рахманов Алишер Рахимович

-

Олмазор туманидаги «Ижод-ижод» хусусий корхонаси бош директори, Тошкент шаҳри

Саматов Баходир Умарханович

-

Наманган шаҳридаги «Дизайн тараққиёт» хусусий корхонаси раҳбари, Наманган вилояти

Юлдашев Олимджан Маджидович

-

«Ўзоғирсаноатлойиҳа» акциядорлик жамияти бош директори

«Дўстлик» ордени билан     

Пармонов Мухторали Орипович

-

Марғилон шаҳридаги «Файз-Бинокор Олтиариқ» хусусий қурилиш-монтаж корхонаси бош муҳандиси, Фарғона вилояти

Саидов Нуриддин Наврузович

-

Бухоро туманидаги «Бунёдкор Изатилло Сохтимон» хусусий корхонаси раҳбари, Бухоро вилояти

Турдиев Абдуқаҳор Абдуқодирович

-

Шайхонтоҳур туманидаги «Карат проект» масъулияти чекланган жамияти лойиҳалар бош архитектори, Тошкент шаҳри

Хожибоев Рустамбек Тожибоевич

-

Бўз туманидаги «Ихтисослашган Шаҳрихон қурилиш» ихтисослаштирилган қурилиш-таъмирлаш хусусий корхонаси раҳбари, Андижон вилояти

Ярошенко Александр Николаевич

-

«Ўзмахсусмонтажқурилиш» акциядорлик компаниясининг «93-махсус трест» акциядорлик жамияти бош пайвандловчиси

«Шуҳрат» медали билан         

Бегматов Самандар Махамович

-

Хатирчи туманидаги «Хатирчи сервис» масъулияти чекланган жамияти директори, Навоий вилояти

Бозарқулов Фозил Раджабович

-

Термиз шаҳридаги «Термиз-таъминот» саноат қурилиш-таъминот хусусий корхонаси директори, Сурхондарё вилояти

Вафоев Шерзод Сулейманович

-

Сирдарё туманидаги «Бекзодшер қурилиш сервис» масъулияти чекланган жамияти директори, Сирдарё вилояти

Ғаппаров Вохидхон Ғаниевич

-

Наманган туманидаги «Ровустон қурилиш сервис» масъулияти чекланган жамияти директори, Наманган вилояти

Разиков Кахрамон Тухтаевич

-

Нарпай туманидаги «Нарпай стандарт қурилиш» хусусий корхонаси раҳбари, Самарқанд вилояти

Уразбаев Мадияр Сарсенбаевич

-

Нукус шаҳридаги «317-кўчма механизациялашган колонна» масъулияти чекланган жамияти раиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Халилов Жаббор Иброгимович

-

Косон туманидаги «Пудина Қувончбек» масъулияти чекланган жамияти директори, Қашқадарё вилояти

Худайберганов Ахмадали

-

Чиноз туманидаги «33-хўжаликлараро кўчма механизациялашган колонна» масъулияти чекланган жамияти раиси, Тошкент вилояти

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2017 йил 10 август


7 073






Все о погоде - Pogoda.uz