Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қ а р о р и

Сўнгги йилларда республикада лимончилик тармоғини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш, лимонзорлар майдонини кенгайтириш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш борасида изчил чоралар амалга оширилмоқда.

Жумладан, республикада 2018-2019 йилларда 46 миллион АҚШ доллари миқдоридаги хорижий кредит линиялари жалб қилиниб, 730 гектар майдонда замонавий лимонзорлар барпо этилди, лимон етиштириладиган иссиқхоналар умумий майдони 1 221 гектарга етказилди.

Шу билан бирга, инновацион технологиялар асосида янги, серҳосил ва жаҳон бозорида рақобатбардош бўлган лимон навларини яратишга етарли эътибор берилмаётганлиги, сифатли ахборот-консалтинг хизматларини кўрсатиш талаб даражасида йўлга қўйилмаганлиги, кооперация муносабатлари тўлиқ шаклланмаганлиги оқибатида соҳадаги мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланилмаяпти.

Республикада лимончилик тармоғини янада ривожлантириш, илмий-тадқиқотлар кўламини кенгайтириш, илғор ва замонавий ресурс тежовчи технологияларни қўллаш асосида юқори сифатли саноатбоп ва экспортбоп лимон етиштириш ҳажмини ошириш, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини кенг жорий этиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” уюшмасининг:

“Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” уюшмаси номини “Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” уюшмаси (кейинги ўринларда – Уюшма) деб ўзгартириш;

тажриба тариқасида Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида Уюшма иштирокида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар илмий-амалий марказини (кейинги ўринларда – Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилар эканлиги маълумот учун қабул қилинсин:

кооперация шартлари асосида цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар плантацияларини ташкил этиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда маҳсулот етиштирувчиларга етказиш;

сертификатланган ва кафолатланган лимон кўчатларини етиштириш бўйича махсус кўчатхоналарни ташкил этиш ҳамда лимон кўчатларини етиштирувчи хўжаликлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;

мавжуд иссиқхоналарни модернизация қилиш ҳамда серҳосил, экспортбоп лимон навлари коллекциясини ва кўргазмали лимон плантацияларини яратиш;

цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар, экспорт ва импорт маҳсулотларини сертификатлаш;

цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар, шунингдек, манзарали ўсимликлар, гуллар ва кўкаламзорлаштириш экинлари кўчатларини етказиб бериш;

маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни минерал ўғитлар ва кимёвий моддалар билан таъминлаш;

цитрус, субтропик ва тропик ўсимликларни қайта ишлаш, янги инновацион технологияларни жорий қилиш ва хизмат кўрсатиш;

соҳани ривожлантириш бўйича хорижий технологиялар, фан ва ишлаб чиқаришдаги ютуқлар, янгиликларга оид ролик ва махсус кўрсатувлар тайёрлаш.

Марказ фаолияти банк кредитлари, ташаббускорлар маблағлари, хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар, халқаро молия институтлари маблағлари, ҳомийлик хайриялари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Уюшма билан биргаликда икки ой муддатда:

Марказга Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳудудидан бино ва иссиқхона учун 12 гектар ер майдони ажратилишини;

Уюшма, Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳамда хусусий шерик ўртасида уч томонлама шартнома тузилишини таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Уюшманинг 2020 йил 1 мартдан бошлаб лимонзорларни барпо этишнинг қуйидаги тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

а) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш агентлиги:

янги барпо этиладиган лимонзорлар учун стандартларни (кўчат нави
ва сифати, экиш схемаси, иссиқхонага қўйиладиган талаблар, ресурс тежовчи технологиялар ҳамда бошқалар) белгилайди;

лимончилик тармоғини ривожлантиришда илғор хорижий тажриба ва ресурс тежовчи инновацион технологиялар жорий этилишини ташкил
қилади;

лимонзорларни ташкил этиш харажатларини молиялаштириш учун халқаро молия институтларининг имтиёзли ресурслари ва грант маблағларини жалб этиш чораларини кўради;

қайта ишлаш корхоналари ва экспорт қилувчи ташкилотлар иштирокида ташкил этиладиган кооперациялар (кластерлар) раҳбарлари ва лимон етиштирувчилар учун ўқув-семинарларни ташкил қилади;

сертификатланган ва кафолатланган лимон кўчатларини етиштириш бўйича махсус кўчатхоналарни ташкил этади ҳамда лимон кўчатларини етиштирувчи хўжаликлар фаолиятини мувофиқлаштиради;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари:

кооперация (кластер) асосида ишлайдиган қайта ишлаш корхоналари
ва экспорт қилувчи ташкилотлар рўйхатини шакллантиради ҳамда уларга лимон етиштирувчиларни бириктиради;

лимонзорлар учун талаб қилинган ер майдонларининг қисқа муддатларда ажратилишини ва белгиланган стандартлар асосида барпо қилинишини таъминлайди;

ҳосилдорликни ошириш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, белгиланган агротехник тадбирларни ўз муддатида амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни белгилайди;

в) қайта ишлаш корхоналари ва экспорт қилувчи ташкилотлар иштирокида ташкил этиладиган кооперациялар (кластерлар):

лимон етиштирувчилар билан ўзаро ҳамкорлик асосида кооперация фаолиятини йўлга қўйиш, етиштирилган маҳсулотни саралаш, қайта ишлаш, сақлаш, қадоқлаш ва экспорт қилиш бўйича самарали иш юритиш тизимини жорий қилади;

лимонзорларни барпо этади ва уларни лизинг шартлари асосида узоқ муддатга тадбиркорлик субъектларига беради, агротехник тадбирларни амалга ошириш учун мутахассис ажратади, илмий асосланган агрономик тавсиялар бериб боради;

лимон етиштирувчилар талаби асосида уларни лимон кўчатлари, минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ва бошқа моддий-техника ресурслари билан таъминлайди;

соҳа олимлари ва кўп йиллик тажрибага эга бўлган мутахассисларни жалб қилиб, лимон етиштирувчиларнинг малакасини ошириб боради;

г) маҳсулот етиштирувчилар:

кооперация талаблари асосида лимон кўчатларининг тўлиқ экилишини, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлайди;

лимонзорларни барпо этиш бўйича харажатларнинг келишилган қисми бўйича дастлабки тўловларни амалга оширади;

тузилган шартномаларга мувофиқ етиштирилган маҳсулотларнинг белгиланган вақтда ва сифатда етказиб берилишини таъминлайди.

4. Қуйидагилар:

2020 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ишга тушадиган лимончилик йўналишидаги лойиҳаларнинг манзилли рўйхати
1-иловага мувофиқ;

лимон етиштиришга ихтисослаштириладиган ҳудудлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Белгилансинки:

а) лимонзорлар пахта ва ғалладан бўшаган ҳамда фойдаланишга киритиладиган ер майдонларида ресурс тежовчи технологияларни қўллаган ҳолда барпо этилади;

янги лимонзорлар “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида ажратиладиган, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан барпо этилади;

б) 2020 йил 1 мартдан бошлаб кооперацияларга бирлашган лимон етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва тадбиркорлик субъектларига:

янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ҳар бир гектари учун 30 миллион сўмдан ошмайдиган миқдори Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан;

лимон меваларининг экспорти билан боғлиқ транспорт (темир йўл ва авиация транспорти) харажатларининг 25 фоизигача бўлган миқдори Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан субсидия сифатида қоплаб берилади.

6. Маълумот учун қабул қилинсинки, кооперацияларга бирлашган лимон етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва тадбиркорлик субъектларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4549-сон қарорида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги:

тижорат банклари билан биргаликда лимончилик соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун халқаро молия институтларининг камида 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари жалб этилишини;

“Туронбанк” акциядорлик тижорат банки билан биргаликда халқаро молия институтларининг 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги хорижий кредит линияларини лимончилик соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда лимончилик бўйича 2020-2024 йилларга мўлжалланган фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион илмий-техник лойиҳаларни шакллантирсин ҳамда уларнинг грант танловлари асосида амалга оширилишини таъминласин.

Бунда лимон кўчатларининг иссиқхона ва очиқ майдонда парвариш қилинадиган янги навларини яратиш, оналик кўчатзорларни ташкил этиш, зараркунанда ҳамда касалликларга қарши курашиш, инновацион технологияларни жорий қилишга алоҳида эътибор қаратилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтига:

бир ой муддатда лимончиликни ривожлантириш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда ресурс тежовчи технологияларга асосланган лимонзорларни барпо этиш ва парваришлаш, маҳсулот етиштириш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш ва жойларга етказиш;

икки ой муддатда лимон экиш, парваришлаш, етиштириш, ҳосилни йиғиштириб олиш, қайта ишлаш, сақлаш, саралаш ва экспорт қилиш масалалари бўйича фермер ҳамда деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари ва тадбиркорлик субъектлари учун жойларда ўқув-семинарларини ўтказиш;

етакчи хорижий институтлар билан лимончиликни ривожлантириш ва илғор инновацион технологияларни кенг жорий қилиш бўйича илмий-амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, илмий ходимлар ва мутахассисларнинг малакасини ошириш ҳамда тажриба алмашиш ишларини ташкил этиш вазифалари юклатилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Тошкент давлат аграр университети ҳузурида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида цитрус, субтропик ва тропик ўсимликларни етиштириш бўйича кичик инновацион корхона ташкил этиш чораларини кўрсин.

Бунда корхонанинг асосий вазифаси “фан – таълим – ишлаб чиқариш”нинг узвий интеграциясини таъминлаш, дарс машғулотларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолда амалга ошириш ва талабаларда амалий кўникмаларни шакллантириш эканлигига эътибор қаратилсин.

11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Тошкент давлат аграр университети билан биргаликда университетнинг 3-босқич талабалари орасидан саралаб олинган талабалар учун цитрус, субтропик ва тропик ўсимликларни етиштириш технологиялари бўйича зарурий билим ва малакага эга бўлган мутахассислар тайёрловчи махсус гуруҳларни ташкил этсин.

Бунда ўқув аудиторияларини жиҳозлаш, замонавий технология воситалари билан таъминлаш Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси, ҳомийлик маблағлари ҳамда халқаро молия институтлари грантлари ҳисобидан амалга оширилади.

12. “Ўзстандарт” агентлигига халқаро даражада тан олинган стандартлар талабларига мос маҳсулот етиштиришни кўпайтириш, цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар, жумладан, лимон маҳсулотларини ушбу стандартлар талаблари асосида сертификатлаш ишларини жадаллаштириш юклатилсин.

13. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар бўйича илғор технологиялар, фан ва ишлаб чиқаришдаги ютуқларга оид махсус кўрсатувларни мунтазам намойиш этиб бориш юклатилсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш агентлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Уюшма билан биргаликда икки ой муддатда 2020 йилда қўшимча 2,5 минг гектар ер майдонида амалга ошириладиган лимончилик йўналишидаги лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини шакллантирсин;

зарур ҳолларда, Уюшма таклифига асосан мазкур қарорнинг 1 ва 2-иловаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

16. Мазкур қарор ижроси қуйидаги тартибда амалга оширилсин:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси А.Д.Вахабов, қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Ж.Тешаев – ушбу қарор ижросининг ташкил этилишини, 2020 йилда амалга ошириладиган лимончилик йўналишидаги лойиҳаларнинг тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва ишга туширилиши, лимонзорлар учун ажратиладиган субсидияларнинг мақсадли йўналтирилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А.Ходжаев, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори Н.Э.Нажимов – давлат-хусусий шериклик шартлари асосида Цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш, соҳада кооперация муносабатларини шакллантириш ҳамда илмий-тадқиқотлар кўламини кенгайтириш чораларини кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Ф.Ж.Раҳимов, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси бошқаруви раиси Т.А.Жалилов – халқаро молия институтлари маблағлари жалб этилиши, ташқи бозорлар конъюнктураси бўйича маркетинг тадқиқотлари ўтказилиши ва лимон экспорти географияси кенгайтирилишини таъминласин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари – лимонзорлар барпо этиш учун ер майдонларини ажратиш, кооперация муносабатларини шакллантириш асосида ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, қўшилган қиймат занжирини яратиш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш чораларини кўрсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари – лимонзорлар барпо этиш ва ҳудудларни лимончиликка ихтисослаштириш чораларини кўрсин, “Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” уюшмаси фаолиятига кўмаклашсин.

Ўзбекистон Республикаси

         Президенти                                                                                            Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2020 йил 19 февраль

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида