Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
23 март 2020й. №176
Ўзбекистон Республикасида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ташкилотларнинг мувофиқлаштирилган фаолиятини ташкил этиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида
дунёнинг барча давлатлари билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида мунтазам авиақатновлар тўхтатилганлиги;
хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни, (республикада доимий истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахслар бундан мустасно), шунингдек, йўловчи ташувчи транспорт воситаларини (автобус, енгил автотранспорт ва темир йўл транспорти воситалари) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига барча чегара ўтказиш пунктлари орқали кириб келиши тўхтатилганлиги;
давлат олий таълим муассасаларида, умумий ўрта, ўрта махсус, мактабдан ташқари ва мактабгача таълим муассасаларида ҳамда барча нодавлат таълим ташкилотларида таълим жараёнлари тўхтатилганлиги ва коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган бошқа бир қатор чоралар кўрилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2020 йил 24 март соат 00.01 дан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб (кейинги ўринларда – Тартиб) жорий этилсин:
коронавирус инфекцияси асосан Тошкент шаҳри ҳудудида аниқланганлигини инобатга олиб ва ушбу инфекция республиканинг бошқа ҳудудларига тарқалишининг олдини олиш мақсадида бошқа ҳудудлардан Тошкент шаҳрига кириш (автобус, микроавтобус, енгил автотранспорт, авиақатновлар ва темир йўл транспорти воситалари орқали) тўхтатилади, бундан ушбу банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтган шахслар, шунингдек, Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтган ҳолда Тошкент шаҳрида меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органлари ва муассасалари (нодавлат ташкилотларида – иш берувчи томонидан тақдим этиладиган тегишли рухсатнома асосида) ходимлари ҳамда юк ташиш билан боғлиқ ҳолларда Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишга рухсат берилади;
Тошкент шаҳрига кирувчи ва чиқувчи шахсларда коронавирус инфекцияси аломатларини аниқлаш бўйича мажбурий тиббий назорат ўрнатилади;
республика ҳудудига хорижий давлатлардан, шунингдек, Тошкент шаҳрига бошқа ҳудудлардан кириб келаётган барча транспорт воситалари, товар ва юкларнинг мажбурий равишда дезинфекция қилиниши таъминланади;
давлат идоралари ва ташкилотларида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари вакилларини қабул қилиш ҳамда уларга давлат ва бошқа хизматларни кўрсатиш имкон қадар “онлайн” режимга ўтказилади;
идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларнинг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларни меҳнат таътилига чиқариш, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (“онлайн” режимда ёки масофавий тарзда) ташкил этиш чоралари кўрилади.
Ушбу банднинг бешинчи хатбошисида назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Миллий гвардия ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан биргаликда ушбу банднинг учинчи хатбошисида белгиланган талабларга сўзсиз риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин;
Тартибнинг амал қилиш даврида, заруратга кўра, қўшимча йўл-патруль хизмати стационар постлари ва блок постлар ташкил этиш чораларини кўрсин.
3. Тартибнинг амал қилиш даврида қуйидагилар ўрнатилсин:
а) коронавирус инфекцияси аниқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва хорижий фуқаролар, шу жумладан 2020 йил январь-март ойларида коронавирус инфекцияси қайд этилган ҳудудларда бўлиб, Ўзбекистон ҳудудига кириб келган шахслар:
Комиссия қарорларига, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва эпидемияга қарши курашишга жалб этилган бошқа давлат ташкилотларининг қонуний талабларига риоя этишга;
Ўзбекистонга қайтиб келганлиги, коронавирус инфекцияси қайд этилган ҳудудларда бўлган вақти ва жойи тўғрисида зудлик билан соғлиқни сақлаш органларига маълумот беришга;
ўзида касаллик аломатлари вужудга келганда касаллик юқиши мумкин бўлган даврда мулоқотда бўлган шахслар ва ҳаракатланиш йўналишлари ҳақида зудлик билан соғлиқни сақлаш органларига маълумот беришга;
14 кун давомида уйда ёки махсус белгиланган жойда изоляция шароитида бўлишга;
санитария ва эпидемияга қарши курашиш қоидалари ва изоляция режимида бўлишга оид талабларга қатъий риоя этиш, шу жумладан тиббий ҳимоя воситаларини қўллаш ва жамиятда бир-бирлари орасида масофани сақлашга;
соғлиқни сақлаш органлари томонидан тайинланадиган тиббий текширув ва даволанишдан ўтишга мажбурдирлар;
в) коронавирус инфекциясини юқтирган ёки ушбу инфекцияни юқтирганликда гумон қилиниб карантинга жойлаштирилган шахсларга тегишли бўлган мобиль телефон, аудио ва видео воситалар, банк карталари ҳамда бошқа ахборот ташувчи буюмлар вақтинча олиб қўйилади;
г) идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотлар раҳбарлари (иш берувчилар) қуйидагиларга риоя этишлари шарт:
ташриф буюрувчи шахсларни фақат тиббий ниқоб ва тиббий воситаларни қўллаган ҳолда киритиш тартибини мажбурий жорий этиш;
иш жойларида ходимларнинг тана ҳароратини ўлчаш ва тана ҳарорати юқори бўлган ходимларни иш жойида бўлишига йўл қўймаслик ҳамда ушбу ходимлар тўғрисида соғлиқни сақлаш органларига зудлик билан хабар етказиш;
давлат санитария назорати органларининг талабномасига мувофиқ коронавирус инфекциясини юқтирган ходим билан мулоқотда бўлганлар ҳақида дарҳол маълумот бериш, касалланган шахс бўлган жойларни дезинфекциядан ўтказиш чораларини кўриш;
ходимларга изоляция режимида бўлишга оид талабларга риоя этишда кўмаклашиш;
д) савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ёки бошқа ташкилотлар билан шартномалар тузиш йўли билан дезинфекция воситалари билан таъминланади;
е) Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган деҳқон бозорларидан ташқари барча бозорларнинг фаолияти тўхтатилади.
4. Белгилансинки:
Комиссия мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилиши билан боғлиқ барча масалаларни мувофиқлаштиради ва зарур ҳолларда қўшимча кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни амалга ошириш бўйича қарор қабул қилади;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Транспорт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш билан боғлиқ барча ташкилий масалалар ижросини таъминлайди.
5. Коронавирус инфекцияси аниқланганда (гумон қилинганда) бажариладиган профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда бир кун муддатда тўловларни амалга оширишнинг масофавий шаклларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқиб амалиётга татбиқ этиш чораларини кўрсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда хорижий мамлакатларда коронавирус инфекциясига қарши қабул қилинган қонун ҳужжатлари, амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шу жумладан тиббиёт соҳасидаги янги ёндашув ҳамда ихтиролар тўғрисида ҳар кунлик маълумотни Комиссияга тақдим этиб борсин.
карантинда сақланаётган шахсларни бир-биридан ажратган ҳолда улар ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг максимал олдини олиш имконини берувчи махсус карантин объектлари қурилишини қисқа муддатларда таъминласин.
10. Комиссияга жорий этилган Тартибнинг амал қилиш даврида қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:
коронавирус инфекцияси аҳоли ўртасида тарқалишини олдини олишга қаратилган зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлаш;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органларининг фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;
биринчи навбатдаги дори воситалари, ниқоб ва тиббий буюмларнинг (дезинфекция воситалари ва бошқалар) аҳолига қатъий белгиланган нархларда узлуксиз етказиб берилишини назорат қилиш;
республикада коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ вазиятни мунтазам таҳлил қилиш ва вазият барқарорлашгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Тартибнинг амал қилишини тугатиш юзасидан таклиф киритиш.
11. Комиссияга унинг зиммасига юклатилган қўшимча вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишларни текшириш ҳамда назоратни олиб бориш;
алоҳида аҳоли пунктлари ва ҳудудларда карантин тадбирлари ҳамда карантин жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотлардан ҳужжатлар талаб қилиш ҳамда уларнинг раҳбарларини коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар бажарилиши тўғрисидаги ахборотларини Комиссия мажлисларида эшитиш;
вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларининг айби (ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги) билан коронавирус инфекцияси авж олишига йўл қўйилганда, уларни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида юқори турувчи ташкилотларга, шунингдек, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўриб чиқиши учун киритиш.
12. Белгилансинки, Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
13. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Тартибнинг амал қилиш даврида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича:
дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника, уларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган материаллар ва субстанциялар учун, истисно тариқасида, тендерлар ёки танлов савдолари ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилади.
14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Тартибнинг амал қилиш даврида аҳолининг реал дарамодларини барқарорлигини таъминлаш мақсадида ишчиларга ойлик иш ҳақлари узлуксиз ва ўз вақтида тўланишини таъминлаб борсин ҳамда республикадаги бандлик даражасини тушиб кетмаслик бўйича аниқ ва манзилли чора-тадбирларни амалга оширсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия Тартибнинг амал қилиш даврида жамоат тартибини сақлаш чораларини кучайтирсин.
17. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда:
масъул вазирлик ва идораларни жалб қилган ҳолда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият ҳамда жорий этилган Тартиб тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотларни кенг жамоатчиликка мунтазам равишда етказиб борилишини таъминласин.
18. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири А. Арипов