Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

29.08.2018 21:48 Чоп этиш версияси

Кэролин Лэммни «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида

Кэролин Лэммни «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ф а р м о н и

Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатларининг ҳар томонлама ўзаро манфаатли стратегик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш борасидаги катта хизматлари, икки мамлакатнинг савдо-иқтисодий соҳалардаги шерикчилик алоқаларини кенгайтириш, йирик инвестиция лойиҳалари ва дастурларини амалга ошириш ишларида юқори касбий маҳоратини намоён этиб келаётганлиги, халқларимиз ўртасидаги ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликни давомли ривожлантиришга қўшаётган салмоқли ҳиссаси учун ҳамда таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти               Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,
2018 йил 22 август