ЎзА Ўзбек

31.03.2020 Чоп этиш версияси

Канаданинг энг йирик авиакомпанияси 15 мингдан зиёд ходимини ишдан бўшатмоқда

Канаданинг энг йирик авиакомпанияси 15 мингдан зиёд ходимини ишдан бўшатмоқда

Air Canada авиакомпанияси 15 мингдан кўпроқ ходимини вақтинчалик ишдан бўшатишга қарор қилди. Пандемия сабабли парвозлар қисқариб кетди, дейилади компания сайтида тарқатилган хабарда.

Баёнотда “COVID-19 нинг бизнесга катта таъсири сабабли“ авиакомпания 15,2 минг нафар ходимини вақтинча қисқартиради ва 1,3 минг менежерни ҳақ тўланмайдиган меҳнат таътилига чиқаради, деб таъкидланган. Хабарда ушбу янги чоралар 3 апрелдан кучга кириши айтилмоқда.

“Ходимларимизнинг бу қадар катта қисмини қисқартириш биз учун фавқулодда оғир қарор бўлди, аммо яқин орада парвозлар сонининг кескин тушиб кетиши сабабли биз ушбу қарорни қабул қилишимизга тўғри келади. Бу Air Canadaга ҳозирги дунё авиаташувларида юз бераётган инқирозга бас келиши учун ёрдам беради“, — деди мазкур авиакомпаниянинг ижрочи директори Калин Ровинеску.

Бундан аввал ҳам авиакомпания 5 мингдан зиёд ходимини ишдан бўшатаётганини маълум қилган эди.

1 534
ЎзА