Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ф а р м о н и

Сўнгги йилларда ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва экспорт географиясини кенгайтириш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

2016-2019 йиллар давомида ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажми – 171,2 фоизга, жумладан, мева-сабзавотчилик – 172,6 фоизга, чорвачилик маҳсулотлари – 170 фоизга, ўрмон ва балиқчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш – 177,5 фоизга ошди.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт ҳажми 1,4 миллион тоннадан ошиб, 2016 йилга нисбатан 1,5 баробарга ўсишга эришилди.

Шу билан бирга, жаҳон бозорида маҳсулотларга қўйилган сифат ва хавфсизлик талабларининг тобора кучайиб бориши, республикамизда етиштирилаётган маҳсулотларнинг халқаро бозорлардаги ўрнини мустаҳкамлаш учун қўшимча чоралар кўришни талаб қилмоқда.

Республикада Organic ва Global G.A.P. халқаро стандартлари талабларига мувофиқ маҳсулот ишлаб чиқариш, тартибга солиш ва мувофиқлаштириш тизимларини ривожлантириш, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини яхшилаш, экспорт географиясини кенгайтириш, шунингдек, мамлакатимизнинг органик маҳсулот ишлаб чиқариш салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш имкониятини ошириш мақсадида:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида органик қишлоқ хўжалиги ва органик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда – Концепция)
1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида органик қишлоқ хўжалиги ва органик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” 2-иловага мувофиқ;

2020-2025 йилларда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон фонди ерларида босқичма-босқич органик ишлаб чиқаришга ўтишнинг прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;

2020-2025 йилларда мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (Global G.A.P.) халқаро стандарти талаблари бўйича сертификатланадиган ер майдонларининг асосий экспортбоп экин турлари бўйича прогноз кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ;

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши корхоналари ва кластерлари томонидан органик пахта хомашёси етиштириш ҳамда органик тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси 5-иловага мувофиқ;

Республика ҳудудларида агроэкотуризм жозибадорлигини янада ошириш учун органик бозорлар ва ресторанлар ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки:

а) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (Global G.A.P.) доирасидаги барча манфаатдор ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади;

б) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига:

барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорлардан органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (Global G.A.P.) доирасидаги зарурий маълумотларни олиш;

органик маҳсулот ва хом ашёларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш, сотиш ва сертификатлаш билан шуғулланувчи хўжалик субъектлари фаолиятининг эквивалентлигини баҳолаш ва авторизациялаш тизимини яратиш ҳуқуқи берилади.

3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ органик қишлоқ хўжалигига ўтказилган ер участкаларида экинларни жойлаштириш органик стандарт талабларини ҳисобга олган ҳолда илмий асосланган алмашлаб экиш схемаларига мувофиқ амалга оширилади ва экинларни жойлаштиришда давлат аралашувига йўл қўйилмайди.

4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, Фанлар академияси билан биргаликда 2020 йил 1 октябрга қадар органик қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш тизимларини халқаро стандартлар асосида ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг “Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини;

“Ўзстандарт” агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

б) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Тошкент давлат аграр университетида “Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш” йўналишида мутахассислар тайёрлаш учун ўқув-услубий материалларни ишлаб чиқсин ва 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб ушбу йўналишда талабалар қабул қилишни йўлга қўйсин;

в) бир ой муддатда вазирлик тузилмасида белгиланган штатлар доирасида 4 та штат бирлигидан иборат органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётини ривожлантириш бошқармасини ташкил этсин;

д) 2021 йил 1 январга қадар қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот институтларида мавжуд лабораторияларни замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозласин ва бирламчи органик уруғ етиштирувчи хўжаликлар фаолиятини йўлга қўйсин;

е) 2020 йил 31 декабрга қадар Жаҳон банкининг қишлоқ хўжалигини модернизациялаш ва рақобатбардошлигини ошириш бўйича кредит маблағлари ҳисобидан “Қишлоқ хўжалигида стандартлаштириш маркази” давлат унитар корхонаси қошида Organic
ва Global G.A.P. халқаро стандартлари талабларига мувофиқ комплекс синов лабораторияси мажмуасини ташкил этиш чораларини кўрсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда органик маҳсулотларни етиштириш (ишлаб чиқиш), қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлашга ҳамда органик уруғчиликни ривожлантиришга йўналтирилган беш йиллик давлат илмий-техник дастурларни ишлаб чиқсин ва лойиҳаларни танловлар асосида шакллантирсин.

6. “Ўзстандарт” агентлиги:

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Кодекс Алиментариус Комиссияси стандартлари талабларига мувофиқ Европа Иттифоқи билан савдо фаолиятини жадаллаштириш бўйича 2020–2024 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурлари режасини ишлаб чиқсин;

2020 йил 1 сентябрга қадар ISO 28000 “Етказиб бериш занжирида хавфсизликни бошқариш тизимлари” халқаро стандартлари серияларини қабул қилсин;

уч ой муддатда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг қўшимча қиймат занжирини ташкил этишда иштирок этувчи барча корхона ва ташкилотлар фаолиятларида бажариладиган жараёнларни ISO 28000 “Етказиб бериш занжирида хавфсизликни бошқариш тизимлари” халқаро стандарти талабларига мувофиқлигини баҳолашнинг белгиланган тартибда амалга оширилишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда органик маҳсулотларни зарарсизлантириш бўйича халқаро тажрибада қўлланилаётган усуллар
ва воситалар рўйхатини шакллантирсин ҳамда экспортга йўналтирилаётган органик маҳсулотларни зарарсизлантириш ишларининг халқаро талабларга мувофиқ амалга оширилишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

9. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ушбу Фармон мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва вазифаларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.

10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.И.Барноев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

        Президенти                                              Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2020 йил 18 май

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида