Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

26.04.2013 15:13 Чоп этиш версияси

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 68 йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида:

1. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 500 000 (беш юз минг) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгилансин.

2. Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ сарф-харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофотининг тантанали ва байрамона вазиятда топширилишини таъминласин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, бадиий академия, Хотин-қизлар қўмитаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Нуроний” ва “Маҳалла” жамғармалари, бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Ватанимиз озодлиги ва шаъну шарафи ҳимоячиларига бағишланган махсус учрашувлар ва маърифий-бадиий кечалар ўтказсин.

5. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов

Тошкент шаҳри, 2013 йил 25 апрель


14 781