ЎзА Ўзбек

28.03.2020 Чоп этиш версияси

General Motors ўпкага сунъий ҳаво бериш аппаратини ишлаб чиқаришни бошлайди

General Motors ўпкага сунъий ҳаво бериш аппаратини ишлаб чиқаришни бошлайди
АҚШ президенти Дональд Трамп General Motors компаниясига ўпкага сунъий ҳаво бериш аппаратларини ишлаб чиқариш юзасидан кўрсатмани имзолади.

"Вазир (соғлиқни сақлаш) ўзининг ваколати бўйича қонунга мувофиқ General Motors компаниясидан аппаратларни керакли миқдорда ишлаб чиқариш бўйича шартнома тузиш ва буюртмаларни бажаришни талаб қилиши керак", - дейилади Оқ уй матбуот хизмати тарқатган ҳужжатда.

Ушбу мудофаа ишлаб чиқариши ҳақидаги қонун 1951 йилда қабул қилинган. У ҳокимиятнинг миллий мудофаага зарур ҳисобланган товарларни ишлаб чиқариш учун хусусий сектор устидан ваколатини кенгайтиришни назарда тутади.

Бундан аввал Трамп ушбу компания аввал тез фурсатда 40 мингта аппарат ишлаб чиқариши ҳақида ваъда бериб, энди эса, апрель ойининг охиригача фақат 6 мингта аппарат тайёрлай олиши ҳақидаги берган маъумотини кескин танқид қилганди.

Президент ушбу махсус баёнотида General Motorsни танқид қилиб, қабул қилинган қарор америкаликларнинг ҳаётини сақлаб қоладиган ушбу сунъий ҳаво бериш аппаратларини ишлаб чиқаришни тезлик билан йўлга қўйишга ёрдам беради" деди.

"Бизнинг GM компанияси билан музокарамиз самарали кечди, аммо вирус билан курашишни орқага суриб бўлмайди, GM эса вақтни беҳуда кетказди", - таъкидлади давлат раҳбари.

Жонс Хопкинс Университети маълумотига кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 100 минг кишига етган, қарийб 1500 киши вафот этган.



7 086
ЎзА​