ЎзА Ўзбек

30.08.2019 Чоп этиш версияси

Фредерик Старрни «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида

Фредерик Старрни «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ф а р м о н и

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги кўптомонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада ривожлантириш борасидаги катта хизматлари, ўзбек халқининг тарихи ва маданиятига оид чуқур илмий тадқиқотлар олиб бориш, улар асосида қатор фундаментал илмий асарлар яратишга қўшган салмоқли ҳиссаси, мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва кўлами ҳақида халқаро ҳамжамиятни кенг хабардор этишдаги самарали фаолияти учун Ж.Хопкинс университети қошидаги Марказий Осиё ва Кавказ институти раҳбари Фредерик Старр «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин.

Ўзбекистон Республикаси
    Президенти                                      Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,
2019 йил 29 август

15 605
ЎзА