ЎзА Ўзбек

18.01.2019 Чоп этиш версияси

Энди турли лойиҳаларни амалга оширишда аввало энг оғир ҳудудларга эътибор қаратилади

Энди турли лойиҳаларни амалга оширишда аввало энг оғир ҳудудларга эътибор қаратилади

2019 йил 17 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Фармонда Халқ қабулхоналари моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, уларнинг кадрлари таркибини аҳоли билан бевосита ишлаш учун зарур бўлган билимга, ташкилотчилик ва таҳлил қилиш қобилиятига, юксак маънавий-ахлоқий ва психологик фазилатларга эга бўлган малакали мутахассислар билан таъминлаш, мунтазам равишда малака оширишини йўлга қўйиш, фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришган ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириб бориш юзасидан бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Шулар қаторида Халқ қабулхоналарининг янгиланган низоми, уларнинг секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби, Халқ қабулхоналари фаолиятини баҳолаш тартиби ва мезонларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилади.

Президент фармонидан келиб чиқадиган вазифалар ижросини таъминлаш асносида энди маҳаллалар ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати у ердаги ижтимоий инфратузилма, иқтисодий вазият, ижтимоий муҳит, ижтимоий соҳа объектларининг ҳолатидан келиб чиқиб, “намунали”, “яхши” ва “қониқарсиз” тоифаларга ажратилган ҳолда баҳоланади. Бу шундан далолат берадики, бундан буён турли дастур ва лойиҳаларни амалга оширишда биринчи навбатда энг оғир ҳудудларга эътибор қаратилиб, муаммоларни ечиш чора-тадбирлари кўрилади.

11 967
ЎзА