ЎзА Ўзбек

09.01.2019 10:44 Чоп этиш версияси

Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг  айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар  киритиш тўғрисида


Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 30 ноябрда

қабул қилинган

Сенат томонидан 2018 йил 13 декабрда

маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»ги 746–ХII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 
257–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9–10, 168-модда; 2003 йил, 
№ 5, 67-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 249-модда; 
2008 йил, № 9, 487-модда, № 12, 636-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2012 йил, № 9/2, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 2016 йил, № 9, 
276-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, 
№ 10, 605-модда; 2018 йил, № 4, 218-модда, № 7, 431-модда) 54-моддаси «республика бюджети» деган сўзлардан кейин «ҳамда прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги 913–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 
2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2007 йил, 
№ 4, 163-модда, № 9, 420-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2013 йил, 
№ 12, 350-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 8, 383-модда, № 9, 510-модда, 
№ 12, 772-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:

1) 24-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«тегишинча ҳудудий адлия бошқармалари ва туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари бошлиқларининг ахборотини эшитиш»;

ўн бешинчиўн еттинчи хатбошилари тегишинча ўн олтинчи ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

2) қуйидаги мазмундаги 253-модда билан тўлдирилсин:

«253-модда. Халқ депутатлари Кенгаши томонидан тегишинча

ҳудудий адлия бошқармалари ва туманлар

(шаҳарлар) адлия бўлимлари бошлиқларининг

ахборотини эшитиш

Ҳудудий адлия бошқармаларининг бошлиқлари ҳар ярим йиллик якунлари бўйича тегишинча халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига жойлардаги норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этади.

Ҳудудий адлия бошқармаси бошлиғининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгашининг қарори қабул қилиниб, қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади.

Туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимларининг бошлиқлари ҳар чоракда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этади.

Туман (шаҳар) адлия бўлими бошлиғининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгашининг қарори қабул қилиниб, қарор ҳудудий адлия бошқармасига юборилади».

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, 
№ 5–6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4–5, 
126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5–6, 102-модда, 
№ 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 
2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, 
№ 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 
474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 
2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 
336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 
2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 
2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 
2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 
385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431-моддалар, № 10, 673, 679-моддалар) 2452-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг мансабдор шахслари томонидан амалга киритилганлиги факти аниқланганда адлия органларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади».

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Наслчилик тўғрисида»ги 165–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 
255-модда; 1997 йил, № 4–5, 126-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 7, 431-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 15-модданинг иккинчи қисмидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 18-модданинг биринчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалик фанлари академияси» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги 270–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августда қабул қилинган 
395–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 9, 156-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 12/2, 364-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда) 4-моддасининг учинчи қисмидаги «Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш давлат комиссияси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш маркази» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги 474–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 232-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9–10, 182-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда; 
2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда, № 9, 
312-модда, № 12, 415-модда; 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 474-модда; 
2010 йил, № 9, 336-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда; 2014 йил, № 9, 
244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 385-модда; 
2017 йил, № 6, 300-модда, № 12, 773-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар) 
4-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

ўн учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар тегишинча ўн учинчи
ва ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги 543–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 
2016 йил 21 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ–409-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 274-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 8-модданинг матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 11-модданинг:

номидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги ва иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 21-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 24-модданинг учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 41-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 42-модданинг матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 45-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги 545–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 
2016 йил 19 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ–408-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 273-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 8-модданинг матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ 
ва сув хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 11-модданинг:

номидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги ва иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 18-модданинг матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 22-модданинг учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5–6, 82-модда; 2003 йил, 
№ 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 12, 472-модда; 
2011 йил, № 1, 1-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 4, 224-модда, № 7, 432-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 34-модданинг биринчи қисмидаги «қишлоқ ва сув хўжалиги» деган сўзлар «қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 44-модданинг иккинчи қисмидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги» деган сўзлар «Сув хўжалиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги 670–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 170-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда; 2011 йил, № 12/2, 363-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 9, 
510-модда; 2018 йил, № 1, 5-модда) 23-моддасининг иккинчи қисми чиқариб ташлансин.

11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 4-модда; 2001 йил, 
№ 5, 89-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 260-модда; 
2007 йил, № 1, 3-модда, № 4, 156-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 
2009 йил, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 12/2, 365-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 10, 673, 676-моддалар) 
133-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Уй-жой объектининг манзили бўйича доимий прописка қилинган вояга етган жисмоний шахслар электр таъминоти, газ таъминоти, сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) хизматлари кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлаш бўйича мажбуриятлар юзасидан қонун ҳужжатларига ва коммунал хизматларни етказиб берувчи (бажарувчи) корхоналар билан тузилган шартномаларга мувофиқ солидар жавобгар бўлади»;

учинчи ва тўртинчи қисмлар тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин.

12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги 160–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–342-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 12, 
333-модда; 2014 йил, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 
2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1, 
4-моддалар, № 4, 224-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:

1) 22-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси тегишли адлия органлари томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси давомида мазкур лойиҳаларнинг уларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупция, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши учун шароит яратадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун асоссиз харажатлар қилишга олиб келувчи ортиқча маъмурий чекловларни ҳамда бошқа чекловларни жорий этадиган қоидалар ва нормалар бор-йўқлигини аниқлаш нуқтаи назаридан таҳлилини ҳам амалга оширади»;

2) 23-модданинг:

биринчи қисми «қабул қилувчи органга» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳуқуқий экспертиза якунлари бўйича хулосаси ва» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳуқуқий экспертиза якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг хулосаси мавжуд бўлган тақдирда кўриб чиқилади».

13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги 522–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9–10, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда, № 7, 
326-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2009 йил, № 4, 136-модда; 
2011 йил, № 4, 101-модда; 2013 йил, № 4, 95-модда; 2014 йил, № 4, 
86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 
276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1,
4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда) 7-моддасининг учинчи қисмидаги «ахборот ва коммуникация технологиялари» деган сўзлар «инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги 523–II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9–10, 
137-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда; 2009 йил, № 4, 136-модда; 
2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда; 2015 йил, № 12, 
452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 
510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 7, 431-модда) 321-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Сенат ҳар йили Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисидаги ахборотини Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда эшитади»;

тўртинчи олтинчи қисмлар тегишинча бешинчи еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин.

15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрда қабул қилинган «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги 
710–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 1, 14-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 9, 244-модда; 
2017 йил, № 9, 510-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 17-модданинг олтинчи қисмидаги «қишлоқ ва сув хўжалиги» деган сўзлар «сув хўжалиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 34-модданинг иккинчи қисмидаги «қишлоқ ва сув хўжалиги» деган сўзлар «қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 40-модданинг бешинчи қисмидаги «қишлоқ ва сув хўжалиги» деган сўзлар «сув хўжалиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 41-модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларидаги «қишлоқ 
ва сув хўжалиги» деган сўзлар «сув хўжалиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 
337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 248-модда, № 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106-модда, № 9/1, 238-модда, № 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, № 10, 263-модда, № 12, 349-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 
343-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452, 454-моддалар; 
2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 384, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 
605-модда, № 12, 772, 773-моддалар; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 431, 433-моддалар, № 10, 676-модда) 214-моддасининг иккинчи қисмидаги «Дипломатик сервис хизмати» деган сўзлар «Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 15 июнда қабул қилинган «Архив иши тўғрисида»ги ЎРҚ–252-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 6, 233-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 7-модда биринчи қисмининг:

ўн биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

ўн иккинчи хатбошиси ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;

2) 15-модданинг иккинчи қисмидаги «фақат «Ўзархив» агентлигининг рухсатига биноан» деган сўзлар «Ўзархив» агентлиги олдиндан ёзма шаклда хабардор қилинган ҳолда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 6 январда қабул қилинган «Рақобат тўғрисида»ги ЎРҚ–319-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, 
№ 1, 5-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 
2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда; 2018 йил, № 1, 
4-модда, № 7, 431-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 21-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошисидаги
«ва жарима солиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 29-модданинг учинчи қисмидаги «монополияга қарши орган» деган сўзлар «тегишли судлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 10 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ–330-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепцияси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 9/1, 239-модда) II бўлими тўққизинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги «Ҳарбий доктринага» деган сўзлар «Мудофаа доктринасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, 
№ 7, 431, 433-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:

1) 70-модда биринчи қисми 3-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши соҳасидаги республика назорат органларининг харажатлари, сув ва ўрмон хўжалиги харажатлари, қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандаларига қарши курашиш муассасаларининг хизматларига ва уларни сақлаб туришга ҳақ тўлаш харажатлари»;

2) 102-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг хориждаги ҳар бир дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасаси бўйича харажатлар сметалари Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган йиллик жамланма харажатлар сметалари асосида хорижий ва миллий валютада тузилади»;

3) 103-модда:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг йиллик жамланма харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда жорий йилнинг 1 февралига қадар тасдиқланади»;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг харажатлар сметалари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири томонидан жорий йилнинг 15 февралига қадар тасдиқланади»;

тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин.

21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрда қабул қилинган «Экологик назорат тўғрисида»ги ЎРҚ–363-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 12, 352-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда) 11-моддасининг биринчи қисмидаги ва тўртинчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

22-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 11 апрелда қабул қилинган «Парламент назорати тўғрисида»ги ЎРҚ–403-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 4, 123-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 
2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда) 10-моддаси:

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Сенат ҳар йили Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисидаги ахборотини Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда эшитади»;

бешинчи еттинчи қисмлари тегишинча олтинчи саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин.

23-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

24-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти                                 Ш. Мирзиёев


ЎзА
11 712