Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.08.2017 17:34 Чоп этиш версияси

Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва сафарбарлик тайёргарлиги йўналишидаги илмий изланишлар устувор йўналишларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 июндаги “Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3030-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини янада жадаллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фан ва технологиялар агентлиги қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фан ва технологиялар агентлиги ҳамкорликда:

аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги муаммоларни илмий асосларга таянган ҳолда ечишга йўналтирилган илмий-тадқиқот ишларини ташкиллаштирсин;

соҳада малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича таянч докторантура ва докторантура босқичидаги таълимни ташкил этишни таъминласин;

аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларининг устувор йўналишлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги устувор йўналишлар доирасида бажариладиган илмий-тадқиқот ишлари натижаларини вазирлик тизимида амалиётга татбиқ этиш чораларини кўрсин.

3. Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштирувчи Ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Мазкур қарор эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.


Фавқулодда вазиятлар вазири                                                Р.ДЖУРАЕВ 

Фан ва технологиялар агентлиги Бош директори              М.БОЛТАБАЕВ 

Тошкент шаҳри, 2017 йил 7 август

3 180






Все о погоде - Pogoda.uz