ЎзА Ўзбек

25.08.2015 16:41:24 Чоп этиш версияси

«Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасида давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳалардаги кўп йиллик фидокорона меҳнати ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси учун қуйидагиларга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилиб, олий нишон – «Олтин юлдуз» медали топширилсин:

1-Ганиева Суйима.jpg
Ганиева Суйима Ганиевна – Тошкент давлат шарқшунослик институтининг «Мумтоз филология» кафедраси профессори, Тошкент шаҳри

Санакулов Кувондик.jpg
Санакулов Кувондик – «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси бош директори, Навоий вилояти

3-Топволдиев Таваккал.jpg
Топволдиев Таваккал Темирович – «Нуроний» жамғармасининг Андижон вилояти бўлими раиси

4-Хосилов Аваз.jpg
Ҳосилов Аваз – Каттақўрғон туманидаги «Ҳосил» фермер хўжалиги бошлиғи, Самарқанд вилояти


Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов

Тошкент шаҳри, 2015 йил 25 август