ЎзА Ўзбек

26.11.2019 Чоп этиш версияси

Жанубий Кореяда “Ўзбекистон куни” ўтказилди

Жанубий Кореяда “Ўзбекистон куни” ўтказилди
Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги Ханкук чет тиллари университетида “Ўзбекистон куни” ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Кореядаги элчихонаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон ёшлар умумжаҳон ассоциациясининг Жанубий Кореядаги вакили ўтказди.
photo5395352619364494373.jpg
– Ўзбекистоннинг тарихи, маданияти ва санъати одамларни ром этишда бошқа давлатлардан алоҳида ажралиб туради, – дейди Ханкук чет тиллари университети халқаро бўлим бошлиғи Секон Оҳ. – Сайёҳларни жалб қилиш ва уларга турли йўналишдаги объектларни таклиф қилишда Ўзбекистон улкан имкониятларга эга. Юртингизда мазкур соҳага катта эътибор қаратилиши ва бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар, айниқса, Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар қаторига киритилиши сайёҳлар ошишига хизмат қилади.
“Ўзбекистон кун” ўтказишдан мақсад – Жанубий Корея аҳолисига ҳамда университетда таҳсил олаётган турли давлатлардан келган талабаларга Ўзбекистоннинг тарихи, маданияти, санъати ва туризм салоҳияти ҳақида маълумот бериш орқали уларнинг Ўзбекистонга қизиқишини оширишдан иборат.

Шу боис ҳам тадбирда ўзбек миллий таомлари тайёрланиб, иштирокчиларга улашилди. Миллий қадриятларимизни акс эттирувчи кўргазмали бурчакда ҳам томошабинлар етарлича бўлди. Улар ўзбек куй-қўшиқларини тинглаб, мириқиб рақсга тушди.

2 975
ЎзА