ЎзА Ўзбек

08.11.2019 Чоп этиш версияси

Жаҳонгир Аҳмедов: Режиссёрлар, операторлар, актёрлар съёмка майдонида туғилади

Жаҳонгир Аҳмедов: Режиссёрлар, операторлар, актёрлар съёмка майдонида туғилади

“Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан “Миллий кино ва ёшлар” мавзусида ижодий анжуман ташкил этилди. Тадбирни агентлик бош директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев очиб берди. Шундан сўнг мавзуга доир муаммолар ҳақидаги видеоролик намойиш этилди.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ўқитувчиси Иқбол Мелиқўзиев миллий кино ва ёшлар мавзусида маъруза қилди. Кинорежиссёрлар Сарвар Каримов, Жаҳонгир Аҳмедов замонавий ўзбек киносида ёш кадрлар муаммоси ва унинг ечими мавзусида гапирди. 

– Ҳозирги ёшларга тезроқ кино билан боғланиш имкониятини беришимиз керак, – деди кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедов. – Бугун уларга имкон бермасак, авлодлар орасидаги бўшлиқ ҳали-бери тўлдирилмайди. Кадрларни фақат ЎзДСМИдан излайверишимиз нотўғри, менимча. Чунки режиссёрлар, операторлар, актёрлар съёмка майдонида туғилади.

Конференция давомида кинокадрларни тайёрлаш, бу йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтариш бўйича “Йўл харитаси”га таклифлар тайёрлаш юзасидан Ишчи гуруҳларини шакллантириш ва йўналишларни белгилашга келишилди. Конференция сўнггида маърузалар бўйича муҳокама бўлди, савол-жавоблар ва таклифлар тингланди.

3 807
ЎзА