ЎзА Ўзбек

30.12.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонлик геймерлар турнирда иштирок этади

Ўзбекистонлик геймерлар турнирда иштирок этади

“ASUS” трансмиллий компанияси томонидан “ROG Community CUP” ҳаваскорлари ўртасида “CS:GO” ва “Dota 2“ машҳур компьютер ўйинлари бўйича турнир ўтказилади.

Миллий биринчиликда иштирок этиш учун 2020 йилнинг 20 январига қадар турнирнинг расмий сайтида жойлаштирилган электрон анкетани тўлдириш лозим.

“ROG Community CUP” уч мавсумдан иборат бўлган ва МДҲ мамлакатларидаги оммавий компьютер ўйинлари ҳаваскорлари учун мўлжалланган жамоавий турнирдир. Ташкилотчиларнинг фикрича, жорий йилда турнирнинг биринчи ва учинчи мавсумлари “CS:GO” бўйича, иккинчи мавсуми эса “Dota 2“ бўйича бўлиб ўтади. Айни дамда биринчи мавсум онлайн тарзда ўтказилади, Россия ҳар йили ўтказиладиган машҳур “VK Fest 2020“ фестивали иккинчи ҳал қилувчи матчларига мезбонлик қилади. Учинчи мавсумнинг финал босқичи “ASUS” компанияси стендида “ИгроМир 2020” халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси доирасида ташкил этилади.

Турнирнинг биринчи мавсуми бир неча босқичлардан иборат бўлади. Даставвал барча МДҲ мамлакатларида турнирнинг миллий биринчиликлари, сўнгра эса якуний босқичи бўлиб ўтади ва унда совринлар учун баҳс олиб борилади.

Дунёда ҳар йили киберспорт бўйича кўплаб турнирлар ўтказилиб, уларни юз миллионлаб томошабин кузатиб боради. Ҳар бир йирик спорт ресурси тегишли бўлимга эга. Ўзбекистон 2018 йилнинг 15 августидан буён киберспортни спорт турларидан бири сифатида расман тан олган мамлакатлар сирасига киради. Ҳозирги кунда юртимизнинг профессионал геймерлари ўзларини спортчи деб ҳисоблашга тўла ҳақлидир.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан шу ҳақда қарор қабул қилиниб, электрон компьютер спорти 100033001 коди остида Ўзбекистон Спорт турлари реестрига киритилган.

Катта авиация картон ёки фанердан ясалган самолётларни учиришдан бошлангани сингари киберспорт ҳам ахборот технологиялари тармоғи учун рақамли келажак калитидир. Бугунги компьютер ишқибозлари, эртага глобал рақамли иқтисодиёт етакчилари бўлиши ҳеч гап эмас.

6 715
Роман БОНДАРЧУК, ЎзА