ЎзА Ўзбек

05.01.2020 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда янги журнал ташкил этилади

Ўзбекистонда янги журнал ташкил этилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бахши” журнали таҳририятини ташкил этиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг “Бахши” журнали таҳририяти ташкил этилади. 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси юридик шахс мақомига эга бўлган журнал таҳририятини муассислари этиб белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда журналнинг Низомини ишлаб чиқади ва давлат рўйхатидан ўтказади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги:

• журнал таҳририятида фаолият юритаётган ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар ва штатлар жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқланишини;

• журналда чоп этиладиган мақолалар учун муаллифлик ҳақи тўлашни тартибга солувчи тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилишини;

• журнал таҳририяти фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди.

• Журнал таҳририяти бош муҳаррири Маданият вазири томонидан тайинланиши ва вазифасидан озод этилиши белгиланади.

7 730
ЎзА