ЎзА Ўзбек

12.04.2019 19:58 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда Тожикистон киноси кунлари бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистонда Тожикистон киноси кунлари бўлиб ўтмоқда

Ўзбек ва тожик халқлари азал-азалдан маданий, маънавий ва савдо-иқтисодий муносабатларда яқин ва яхши алоқаларни ўрнатган. 

Алишер Навоий номидаги кино саройида Тожикистон киноси кунларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни ''Ўзбеккино'' миллий агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев ва Тожикистон Республикаси ''Тожикфильм'' киностудияси директори ўринбосари Толиб Раҳматуллоевлар очиб берди.

Сўнг кино ихлосмандларига ёш кинорежиссёр Далер Раҳматовнинг ''Сафар хаёллари'' бадиий филъми намойиш этилди. 

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон киноси кунлари икки кун давом этади. Тадбир давомида ''Маймуннинг туши'', ''Теснина'' ва ''Такси'' бадиий фильмлари намойиш этилиши режалаштирилган. 

Дилобар Аслиддин қизи, ЎзА
1 968