Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

12.09.2018 16:14 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда Марказий Осиёда биринчи марта абстракт-электрон мусиқа фестивали ўтказилади

Ўзбекистонда Марказий Осиёда биринчи марта абстракт-электрон мусиқа фестивали ўтказилади
Мўйноқда Марказий Осиёда биринчи марта “Стихия” номли абстракт-электрон мусиқа фестивали ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 апрелдаги йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги «CENTIL» адвокатлик фирмаси ташаббуси билан жорий йилнинг 14-15 сентябрь кунлари БМТнинг Тараққиёт дастури кўмагида Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ шаҳрида Марказий Осиёда биринчи марта “Стихия” номли абстракт-электрон мусиқа фестивали ўтказилиши режалаштирилган.

Фестивалга АҚШ, Исроил, Туркия, Германия каби 10 дан ортиқ давлатдан хорижий сайёҳлар ташрифи кутилмоқда. Шунингдек, "National Geographic", "Calvert", "Mixmag Russia", "Tablet", "Первый канал" ва бошқа хорижий ОАВ томонидан мазкур тадбир ёритилиши кўзда тутилган.

Мазкур абстракт-электрон мусиқа фестивали Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий веб-сайти (uza.uz)да кенг ёритилиши режалаштирилган. Сайтимизни кузатиб боринг!

ЎзА