ЎзА Ўзбек

12.06.2019 12:50 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Йўлдошева вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Йўлдошева вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, кино, театр ва телевидениедаги фаолияти билан танилган Гулбаҳор Йўлдошева вафот этди. 

Гулбаҳор Йўлдошева узоқ йиллар давомида Ўзбек миллий академик театрида фаолият кўрсатган. У «Кечиккан ҳаёт» (2010), «Ҳақиқат куни» (2011), «Афғон» (2012), «Ўгай она» (2012), «Кутилмаган қўнғироқ» (2012), «Турист» (2013) ва «Кўргим келади» (2014) фильмлари, айниқса, «Туташ тақдирлар» сериали орқали томошабинлар қалбидан чуқур жой олган. 2012 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонини олган. Гулбаҳор Йўлдошева режиссёр Баҳодир Йўлдошевнинг рафиқаси, актёр Бобур Йўлдошевнинг ўгай онаси.

Марҳуманинг оила аъзоларига ва яқин қариндошларига чуқур ҳамдардлик бирдирилади. 

ЎзА
7 310