Самарқандда ўтказилаётган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференцияда қатор давлатлардан таниқли олимлар, уламолар, илмий-тадқиқот ва таълим масканлари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Сўз – конференция иштирокчиларига

ЎзА мухбирлари анжуман қатнашчиларининг айримларидан конференция мазмун-моҳияти, мамлакатимизда кейинги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақидаги фикрларини сўради. 

Аҳмад Таййиб, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари, Миср бош имоми:

– Улуғ алломалар юрти ҳисобланмиш Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, буюк муҳаддис Имом Бухорий ҳазратлари абадий қўним топган масканда бунёд этилган илмий марказ халқаро талабларга тўлиқ жавоб беради. Кейинги йилларда Миср билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланиб, илмий-маърифий йўналишдаги келишувларимиз ўз самарасини бермоқда. Энг муҳими, томонлар бу ҳамкорликни янада кенгайтиришга интилмоқда. 

Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, мен ҳаётимдаги энг катта орзуларимдан бири бўлмиш Имом Бухорий ҳазратлари қабрини зиёрат қилиш ва унинг номи билан аталувчи халқаро илмий-тадқиқот маркази билан яқиндан танишишга муяссар бўлдим. Ўзбекистон раҳбариятига бу муқаддас заминдан етишиб чиққан аҳли илмни, барча мусулмонларнинг имомлари ҳаёти ва илмий меросини ўрганишга қаратаётган катта эътибори учун ташаккур билдираман. Мамлакатингизнинг бу борадаги саъй-ҳаракатлари таҳсинга сазовор. 

Президент Шавкат Мирзиёевга ушбу марказда юксак даражадаги шароитларни яратиб бергани учун ташаккурлар изҳор қиламан. Бу ердан яна Имом Бухорийлар, Имом Термизийлар етишиб чиқишига ишонаман. 

Умид қиламанки, илмий меросга юксак эҳтиром ҳамда ушбу мероснинг нуфуз ва салобатини, адашган фалсафаларга қарши турадиган равнақини қайта тиклаш йўлида бор имкониятларни сафарбар этишда Ўзбекистон бошқа мусулмон давлатларига намуна бўлади. 

Аҳмад Саъд Иброҳим Абдурраҳмон Усмон Даманҳурий, Туркия ислом илмлари академияси раҳбари:

– Ўзбекистонга келишдан олдин мамлакатингизда диний соҳада амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар ҳақида эшитдим, ўқидим. Хусусан, Президент Шавкат Мирзиёев жаноблари бу борада жуда катта илм-маърифатга эгалиги, мазкур конференцияни ташкил этиш ташаббускори ҳам айнан у киши экани ҳаммамизни беҳад хурсанд қилди. 

Мен 2007 йилдан буён Мотуридийнинг тафсир китоблари бўйича илмий тадқиқотлар олиб бораяпман. Шундан буён фаолиятимни тўлиқ шу мавзуга бағишладим. Ислом тарихини ўрганиш жараёнида мени бир факт жуда ҳайрон қолдирди. Аҳли сунна ва ал жамоада икки буюк аллома номи алоҳида эътироф этилади. Булар – Имом Мотуридий ва Имом Ашъарий. Имом Ашъарий ҳақида, унинг ҳаёти ва фаолияти хусусида китобларда 100-200 саҳифалик маълумотлар бор. Бунга “Табақоти шофиия” номли асарни мисол келтириш мумкин. 

Мотуридий ҳақида эса тарих китобларида жуда кам ёзилган. Масалан, бу ҳақда биргина Абу Муин Насафийнинг “Табсиратул адилла асарида бор-йўғи 20 сатр маълумотни учратамиз. Ҳанафий мазҳабига оид китобларда ҳам бир неча сатрлар билан чекланилган. Шу боис, мен у алломанинг ҳаёти ва фаолиятини чуқурроқ ўрганишга бел боғлаб, улуғ аллома тўғрисида кенгроқ маълумот тўплашга киришдим. Изланишларим натижасида 200 бетлик “Саддус-суғур би сийрати аламий Ҳуда Абу Мансур” китобини ёздим. Бу асар Мотуридий шахсига доир айрим тушунмовчиликларни бартараф этиш, буюк имомнинг улкан хизматларини маълум маънода эътироф этилишига эришишга қаратилган. 

Ушбу конференциядан кўзланган асосий мақсадлардан бири мусулмон аҳлини Имом Мотуридий ёки бошқа Аҳли сунна ва ал жамоа ақидасига тегишли асл манбалардан яхши хабардор қилиш, айниқса, ёшларга бу борадаги асл ҳақиқатни етказиш. Бундан ташқари, Европада айрим гуруҳлар томонидан исломга нисбатан номаъқул қарашлар мавжуд бўлган ҳозирги пайтда фалсафий маънодаги кўплаб саволларга ҳам Мотуридийдан аниқ, илмий асосланган жавоблар топиш мумкин. Зеро, Имом Абу Мансур Мотуридий исломий ақида асосчиси бўлиши билан бирга, йирик файласуф ҳам эди. Ўз даврида Мотуридий Афлотундан кейинги иккинчи файласуф ҳисобланган. Бу факт илмий доираларда тан олинган. Кейинчалик Европада бу эътирофни инкор этиш мақсадида 800 йил кейин яшаган Жон Док Мотуридийга қарши қўйилиб, иккинчи файласуф сифатида кўрсатилади. Айни мавзудаги назарий манбаларни чуқур ўрганиб, зарур таҳлиллар олиб борилса, асл ҳақиқат қарор топади. 

Энг муҳими, Имом Мотуридий шахси, унинг ҳаёти ва фаолияти, асарлари ёшларимиз тарбиясига улкан ижобий таъсир кўрсатади. 

Рафиқ Муҳаметшин, Қозон шаҳридаги Россия ислом университети ректори:

– Ислом динини мотуридия таълимотисиз тасаввур қилиш қийин. Айниқса, глобаллашув жараёнлари кучайган ҳозирги шароитда Имом Мотуридийнинг бундан бир неча асрлар олдин айтган фикрлари, муқаддас динимиз софлигини асраш бўйича илгари сурган қарашлари муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли университетимизда буюк имом асарларини таржима қилиш ва ўрганишга алоҳида эътибор қаратилади. Бу борада Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва бошқа диний таълим муассасалари, илмий марказлар билан яқин ҳамкорликда ишлаймиз. 

Татаристон уламолари азалдан ўзимиздаги мадрасаларда ўқиган бўлса-да, кейинчалик Самарқанд ва Бухорога келиб, ислом дини таълимоти бўйича ўқиган, билимларини мустаҳкамлаган. Бу анъана бугун ҳам давом этмоқда. Ўзим ҳам Ўзбекистонга кўп келаман ва ҳар гал янги таассуротлар оламан. Ушбу муқаддас замин ўзининг бой ўтмиши, юксак маданияти, маънавияти билан ҳамиша дунё аҳлини ўзига ром этиб келган. 

Бугун бу анъаналар асраб-авайланмоқда ва улуғ алломалар номи билан боғлиқ масканлар обод этилмоқда. Шу билан бирга, буюк аждодларнинг илмий-маънавий мероси ўрганилиб, тадқиқ қилинмоқда. Ушбу нуфузли конференция ҳам ана шу мақсадга қаратилгани билан эътиборли. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар таҳсинга лойиқ