ЎзА Ўзбек

15.04.2019 23:10 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон ва Қозоғистон олий таълим муассасаларида қўшма кафедралар ташкил этишга келишилди

Ўзбекистон ва Қозоғистон олий таълим муассасаларида қўшма кафедралар ташкил этишга келишилди

Республикамизда ўтказилаётган Қозоғистон кунлари доирасида​ Т.К.Жургенов номидаги Қозоғистон миллий санъат академияси ректори, филология фанлари доктори Асхат Маемиров Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига келди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, меҳмон дастлаб институт ҳудуди, спорт ва ўқув бинолари билан яқиндан танишган. Дарс жараёнлари ҳамда талабаларнинг амалиёт машғулотларини кузатган А.Маемиров олий таълим муассасасида ёшлар учун яратилган шароитлар ҳамда уларнинг индивидуал маҳоратини эътироф этди.

Ташриф давомида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти​ ректори Иброҳим Юлдашев ҳамда Асхат Маемиров томонидан ўзаро келишув шартномаси ҳам имзоланди. 

Унга кўра ҳар иккала таълим даргоҳида келажакда қўшма кафедралар ташкил этиш, кадрлар алмашинуви ҳамда талабаларнинг икки томонлама ўқитиш тизимини ташкил этиш кўзда тутилган.

ЎзА
4 272