ЎзА Ўзбек

21.08.2020 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон халқ артисти Санъат Девонов ҳақида фильм суратга олинди

Ўзбекистон халқ артисти Санъат Девонов ҳақида фильм суратга олинди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан кино ва театр актёри, Ўзбекистон халқ артисти Санъат Девонов ҳақида "Санъатдаги Санъат" номли ҳужжатли фильмнинг тасвирга олиш ишлари якунланди.

Санъат Девонов 1932 йил 9 май куни Хоразм вилоятининг Хонқа туманида таваллуд топган. У ижодий фаолиятини Огаҳий номидаги Хоразм вилоят мусиқали драма театридан бошлайди. 1973 йил ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган. Актёр саҳнада Гамлет, Алишер Навоий ва Тоҳир ролларини ижро этган. Санъат Девоновни томошабинлар миллий кинематографиянинг дурдона асарларидан бири – “Мафтунингман” фильми орқали эслашади. Бундан ташқари, «Улуғбек юлдузи», «Оловли йўллар», «Алпомиш» каби фильмларда ҳам роллар ижро этган.

5 189
ЎзА