ЎзА Ўзбек

26.03.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон –Ҳиндистон: маданий ҳамкорлик ривожи йўлидаги дадил қадам

Ўзбекистон –Ҳиндистон: маданий ҳамкорлик ривожи йўлидаги дадил қадам

Кино ихлосмандлари орасида ҳиндча фильм кўрмаган, ундаги дилга яқин қўшиқлардан руҳланиб рақсга тушмаган киши кам топилса керак.

Азал-азалдан икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар, ижтимоий, иқтисодий муносабатлар самарали йўлга қўйилган. Халқаро ҳамкорлик изчил ривожланиб келмоқда.

Алишер Навоий номли кино саройида Ўзбекистон ва Ҳиндистон мамлакатлари маданий ҳамкорликларини янада ривожлантиришга қаратилган тадбир бўли бўтди.

Тадбирни Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Винод Кумар ва ''Ўзбеккино'' миллий агентлиги бош директори Фурқат Зокиров очиб берди.

Сўнг кино ихлосмандларига ҳазил-мутойибага йўғрилган, дардкашликни тарғиб қилувчи, меҳр-муҳаббат улуғланган ''Барфи'' фильми намойиш этилди.

Эслатиб ўтамиз, 31 март куни икки мамлакат ижодкорлари томонидан ишланган ''Шоду хуррамлик'' филмининг тақдимоти бўлиб ўтади.

4 008
Дилобар Аслиддин қизи, ЎзА