Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.10.2017 16:01 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ёш ижрочилар билан очиқ мулоқот ташкил этилди

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан мумтоз қўшиқ, замонавий ва миллий эстрада, опера йўналишида ижод қилаётган ёш ижрочилар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Маданият вазири Б.Сайфуллаев ва бошқалар мамлакатимизда ижод аҳлининг эркин ва самарали фаолият кўрсатиши, айниқса, ёш истеъдодларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг қобилиятини тўғри йўналтириб боришга доимий эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 3 август куни мамлакатимиз ижодкор зиёлилари билан бўлиб ўтган учрашувида мазкур йўналишдаги долзарб масалалар, уларни ҳал этиш йўллари аниқ белгилаб берилди. Президентимизнинг Ўзбекистонда адабиёт ва санъат, маданият, оммавий ахборот воситалари, маънавият ва маърифат бизнесга айланмаслиги шарт экани ва бунга ҳеч қачон йўл қўйилмаслигига оид қимматли фикрлари ижодкор зиёлилар, кенг жамоатчилик, халқимиз томонидан қизғин қўллаб-қувватланмоқда.

Мулоқотда қўшиқчиларнинг ўз устида ишлаши, ижодий изланиши, маҳоратини ошириши, янги ижодий ғояларни олиб чиқиши, уларнинг саҳна маданияти, мухлисларга муносабатлари каби масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ёш ижрочиларнинг келгусидаги режалари, санъатнинг турли йўналишларини ривожлантиришга оид таклифлари муҳокама этилди.

Назокат Усмонова, ЎзА
4 787






Все о погоде - Pogoda.uz