Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.03.2018 17:43 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзолари сайланди

Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзолари сайланди Маълумки, 2017 йил 21 сентябрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзолигига сайлов ўтказилган эди. Унинг натижасида ушбу академияга 12 нафар янги аъзо сайланганди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 6 мартдаги қарори асосида Ўзбекистон Бадиий академиясининг янги ҳақиқий аъзолари рўйхати тасдиқланди.

Ушбу рўйхатдан график рассом Анвар Мамажонов, рангтасвирчи рассомлар – Сарсенбой Бойбўсинов, Ғофур Қодиров, Аслиддин Исаев, Файзуллахон Аҳмадалиев, Бахтиёр Назаров, Иван Салпинкиди, шунингдек, санъатшунослик фанлари доктори, профессор Нигора Аҳмедова, ҳайкалтарош Марина Бородина, архитектор-наққош Анвар Илҳомов, уста-рассом Сирожиддин Раҳматиллаев, ганчкор уста Мансуржон Муродов ўрин олди.

Айни вақтга қадар академия таркибида 27 нафар академик бор эди. Эндиликда улар сафига юқоридаги ижодкорлар ҳам қўшилди.

Бадиий йўналишда ижод қилиб ўз мактаби, йўналишини яратган, соҳасига янгиликлар киритган, шогирдлар тарбиялаган ўн икки янги аъзо эндиликда академия ишида бевосита фаол иштирок этади. Шахсий, жамоавий кўргазмалар ташкил этиш, устоз-шогирдлик анъаналарини давом эттириш, тасвирий ва амалий санъат ривожи учун зарур лойиҳаларни ташкил этиш уларнинг бирламчи вазифаларидан ҳисобланади.

ЎзА
10 956