ЎзА Ўзбек

06.12.2018 18:48 Чоп этиш версияси

Ўзбек ва корейс санъат намояндаларининг қўшма концерти

Ўзбек ва корейс санъат намояндаларининг қўшма концерти
Термизда Корея маданияти кунлари доирасидаги тадбирлар юқори савияда ўтказилмоқда.

Тадбир дастурига кўра, бугун вилоят марказидаги санъат саройида Корея Республикасининг “Koryo” рақс ансамбли ҳамда “Бойсун” фольклор-этнографик халқ ансамблининг дўстликни улуғловчи қўшма концерти бўлиб ўтди. Унда ўзбек ва корейс санъат намояндалари томонидан ижро этилган халқ қўшиқлари, термалар, миллий рақслар барчага хушкайфият улашди. 

Концертда Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У ва Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Рўзимурод Чориев иштирок этди. 

8.jpg
10.jpg

17.jpg


Жонибек Қўзимуродов (сурат), ЎзА
3 673