ЎзА Ўзбек

26.11.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбек режиссёрлари суратга олган иккита қисқа метражли фильм нуфузли кинофестивалда иштирок этади

Ўзбек режиссёрлари суратга олган иккита қисқа метражли фильм нуфузли кинофестивалда иштирок этади
27 ноябрь – 2 декабрь кунлари Гонконг шаҳрида “DigiCon6 ASIA” кинофестивали бўлиб ўтади. Унда дунёнинг турли мамлакатларидан кино санъатига муносиб ҳисса қўшган ижодкорлар иштирок этади, фикр алмашади, ижоди кенг оммага тарғиб қилинади.

Ушбу кинофестивалда ёш ижодкорлар Шокир Холиқов "Чой" ҳамда Маҳлиё Асқаралиева "Совға" номли қисқа метражли фильмлари билан қатнашиши режалаштирилган.

Маълумот учун, ушбу кинофестиваль анъанавий ўтказиб келинади. Унда тажрибали ва машҳур режиссёрлар билан бир қаторда ҳаваскор ижодкорларга ҳам кенг имконият берилади. Ғолиблар рамзий эсдалик совға ва пул мукофоти билан тақдирланади.

3 010
ЎзА