ЎзА Ўзбек

26.09.2020 Чоп этиш версияси

Ўзбек рассоми халқаро кўргазма иштирокчиси

Ўзбек рассоми халқаро кўргазма иштирокчиси

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рассом Эркин Оролов халқаро онлайн кўргазмада иштирок этиб, сертификат билан тақдирланди.

Ҳиндистонда ўтказилган 3-халқаро онлайн санъат кўргазмасида Жанубий Корея, Ироқ, Ливан, Кипр, Македония, Германия, Греция, Словакия, Туркия рассомлари сафида ўзбекистонлик мусаввир ҳам ўз асарлари билан иштирок этди.

photo_2020-09-26_16-28-35.jpg

Сир эмаски, бутун жаҳонга хавф солаётган коронавирус касаллиги пандемияси инсониятнинг табиатига, борлиққа муносабатини ўзгартириб юборди. Бу мусаввирлар ижодида ҳам ўз аксини топмоқда.

Ҳиндистондаги мазкур халқаро онлайн кўргазма мавзуси ҳам бугунги кунда бутун дунёни ташвишга солаётган COVID-19 мавзусига бағишланди.

Қуйида рассом юртдошимизнинг халқаро онлайн кўргазмага тақдим этилиб, эътирофга сазовор бўлган асарлари билан танишиш мумкин.

photo_2020-09-26_16-28-24.jpg

photo_2020-09-26_16-28-36.jpg

5 037
Н.Усмонова, ЎзА