ЎзА Ўзбек

06.09.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбек рақсини танитаётган америкалик қиз Қўқонга келади

Ўзбек рақсини танитаётган америкалик қиз Қўқонга келади

Халқаро ҳунармандчилик фестивали олдидан

Ўзбек рақсини маҳорат билан ижро этадиган америкалик Тара Пандея жорий йилнинг 10-15 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро ҳунармандчилик фестивалида қатнашади. Унинг ўзи видеолавҳа орқали бу ҳақда маълум қилди.

Бу қиз болалигиданоқ ўзбек санъатига қизиқиб келади. Калифорнияда туғилиб, раққоса она ва санъатсевар ота қўлида ўсган Тара Шарқ маданиятини ўрганиб келмоқда. У бутун дунё бўйлаб ўзбек ва Марказий Осиё рақсларини ижро этиш билан бирга Лондондаги университетда илмий иш ҳам олиб бормоқда.

Бобурийлар тарихидан илҳомланган Тара Ҳиндистон саройларидаги рақснинг Ўзбекистонга қандай боғлиқлиги бўйича илмий ишини якунига етказиш арафасида. Тара Пандея ўзбек рақсини ижро этиш билан бирга жаҳонга машҳур Cirque de Soleil циркида ҳам раққоса бўлиб ишлаган. Машҳур раққоса ва хореограф айни пайтда Буюк Британияда истиқомат қилмоқда.


6 174
Маъсуджон СУЛАЙМОНОВ, ЎзА