ЎзА Ўзбек

29.09.2020 Чоп этиш версияси

Ўзбек рассомларининг асарлари Хитойда намойиш этилмоқда

Ўзбек рассомларининг асарлари Хитойда намойиш этилмоқда

Хитой Халқ Республикасининг Ханчжоу шаҳрида халқаро кўргазма бўлиб ўтмоқда.

Хитойнинг Ханчжоу шаҳри рассомлар уюшмаси, Ханчжоу шаҳри рассомлик академияси ҳамда Ухан тумани адабиёт ва санъат жамиятлари федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу кўргазмада 100 га яқин хитойлик ва хорижлик, шунингдек, 8 нафар ўзбек рассоми асарлари намойиш этиляпти.

Ўзбекистон Бадиий академияси ахборот хизматининг маълумот беришича, кўргазмадан юртдошларимиз Акмал Нуридинов, Бахтиёр Маҳкамов, Беҳзод Маҳкамов, Файзулла Аҳмадалиев, Жаҳонгир Имомов, Хуршид Зиёхонов, Эрик Қулманов ҳамда Тўлқин Зокиров каби таниқли рассомларнинг сара асарлари ўрин олган.

3 802
Г. Бобоева, ЎзА