ЎзА Ўзбек

18.12.2019 Чоп этиш версияси

Юртимизда заргарлик саноатини ривожлантириш бўйича ташланган қадам

photo5456462827096222687.jpg
“Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси ташаббуси билан пойтахтимизда Туркия заргарлик саноати вакиллари билан бизнес-форум уюштирилди.

Ушбу форумда Истанбулнинг Куюмcукент-заргарлар шаҳарчасининг дунёга машҳур брендлари ва Туркиянинг йирик корхоналари жумладан “Naraltin”, “Yakaza kuyumculuk”, “Genola Jewelry”, “PALA Kuyumculuk Kalip & Makine Endustriyel Otomasyon” каби корхоналарнинг вакиллари қатнашди. 150 дан ортиқ заргарларимиз иштирок этган ушбу тадбирда томонлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Бизнес-форумда Ўзбекистоннинг заргарлик саноати салоҳияти, ресурсларга бойлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Туркия вакиллари эса заргарлик саноати техникаларини ишлаб чиқаришдаги тажрибалари билан ўртоқлашди. 

photo5456462827096222702.jpg  Заргарлик саноати учун малакали кадрларни тайёрлаш, чет эл тажрибаларини ўрганиш, ўзбек анъанавий заргарлик ишларини тарғиб қилиш, Ўзбек заргарлиги маҳсулотларини юқори сифатли ҳамда рақобатбардош қилиб тайёрлаш учун муҳит яратиш бўйича қизиқарли суҳбат бўлиб ўтди.

“Ўзбекзаргарсаноати” биноси ҳудудида Истанбулнинг Куюмcикент-заргарлар шаҳарчаси каби саноат зонасини ташкил этиш, ўқув-семинарлар ўтказиш, заргарлар ҳамда харидорларга қулайлик яратиш мақсадида олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳам айтиб ўтилди.
photo5456462827096222679.jpg
Тадбирга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари таклиф этилиб соҳани узлуксиз ривожлантиришга доир Президент фармонлари, қонун ҳужжатлари ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбир сўнгида ўзаро манфаатли келишувларга эришилиб, Истанбул Куюмcулук уюшмаси ва “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси ўртасида тенг ҳуқуқли ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Турк заргарлик саноати вакиллари ташрифининг 2-куни Кўҳна Самарқанд шаҳрида меҳмон бўлишди. Қадимдан ўзининг бетакрор анъаналари, нафис заргарлик буюмлари билан дунёга машҳур Самарқанднинг бугунги қиёфаси меҳмонларни мафтун этди. 
photo5456321819024927602.jpg 
Куннинг 2-ярмида Самарқанд ҳунармандлари уюшмаси биносида ташкиллаштирилган брифингда иштирок этган 30 дан зиёд Самарқандлик заргарлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Соҳада эришилаётган ютуқлар, янгиликлар ҳақида ўзаро ўртоқлашишди.

Тадбир якунида келгусида ҳамкорлик ҳақида келишиб олинди. Шундан сўнг меҳмонлар Самарқанд шаҳри марказида жойлашган “Зебо” савдо мажмуасидаги заргарлик буюмлари савдо растасига олиб борилди. У ерда харидорларга таклиф этилаётган заргарлик буюмлари орасида Ўзбек заргарлари яратган маҳсулотлар ўзининг жозибадорлиги, нафислиги билан барчани ҳайратга солди.
photo5456232384920923036.jpg
Турк ҳамкорларимиз ўзбек заргарлик саноатини ривожлантиришда биргаликда ишлашдан чексиз мамнун эканликларини билдиришди. Ташриф доирасида меҳмонлар Тошкент ҳамда Самарқанднинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилишди. 
photo5456321819024927600.jpg 
Қисқа қилиб айтганда ушбу бизнес-форумни ўтказишдан мақсад Ў֮збекистонда заргарлик саноатини ривожлантириш, малакали кадрларни тайёрлаш, иш ўринларини яратиш, соҳага чет эллик инвесторларни жалб қилиш, мавжуд хомашё ресурсларидан самарали фойдаланиш, сифатли ва тайёр маҳсулот экспортини йўлга қўйиш, миллий анъаналаримизни дунёга танитишдан иборат.

“Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси Ахборот хизмати

3 069
ЎзА