ЎзА Ўзбек

08.03.2020 Чоп этиш версияси

Юксак эътирофдан хурсандмиз

Юксак эътирофдан хурсандмиз

Давлатимз раҳбари назаридан ҳеч нарса четда қолмайди. Ҳар бир соҳа ривожи учун жон куйдирмоқда. Иш кунининг тиғизлигига қарамай биз аёлларга ҳам вақт ажратмоқда.

Жумладан, Президентимиз Фарғона вилоятидаги Олтиариқ тумани “Нурли обод” фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси Лола Муротова билан телефон орқали мулоқотда бўлиб, яқинлашиб келаётган қутлуғ байрам билан қизғин табриклади. Президентимиз Л.Муротовага мустаҳкам сиҳат-саломатлик ва бардамлик, ҳамиша яқинлари эъзозу ардоғида бўлиб юришни тилади. Аёл киши учун бундан ортиқ бахт борми?

7 март куни эса бутун Ўзбекистон хотин-қизларига ўзининг самимий тилакларини билдириб, байрам билан табриклади, давлат мукофотларини топширди.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида 18 ёшимда иш бошлаган эдим. Бугун 78 ёшга кирдим. Ҳозир ҳам телевидениега чақириб туришади. Устоз деб ардоқлашади. Байрам арафасида давлатимизнинг юксак мукофоти – “Дўстлик” орденига муносиб кўрилдим. Мукофотни Президентимиз номидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов топширди. Бу юксак эътирофдан бошим кўкка етди.

Насиба ҚАМБАРОВА,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист,

олий тоифали сухандон,

“Дўстлик” ордени соҳиби.

3 431
ЎзА