Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.02.2018 19:30 Чоп этиш версияси

Ёш фотоижодкорлар кўргазмаси

Ёш фотоижодкорлар кўргазмаси Тошкент Фотосуратлар уйида ижодий фотосанъат мактаб-студияси битирувчиларининг ҳисобот фотокўргазмаси бўлиб ўтди.

2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилига бағишланган мазкур кўргазма экспозициясидан ўрин олган асарларда фотомусаввирларнинг бой хаёлот олами акс эттирилган.

13.JPG

2006 йил октябрь ойида ташкил этилган мактаб-студия фотография санъатидан сабоқ бериш бўйича етакчи масканлардан биридир. Бу ерда ёшларга Искандар Содиқов, Михаил Левкович, Рамиль Сулайманов каби фотоусталар касб сир-асрорларидан сабоқ бериб келмоқда.

4.JPG

Ўзбекистон Бадиий академияси ва Тошкент Фотосуратлар уйи томонидан ташкил этилган кўргазмада мактаб-студияда таҳсил олган фотографлар гуруҳининг 100 дан зиёд фотоасари намойиш этилмоқда.

22.JPG

Томошабинлар ҳукмига ҳавола этилган фотосуратларда табиат ва экология, инсон ва борлиқ мавзулари натюрморт, манзара, портрет, анималистика жанрларида ўз ифодасини топган. Гуруҳ иштирокчилари Азизбек Норматов, Светлана Свежевская, Михаил Довлатов, Руслан Аллаберганов, Евгения Ким, Нигина Қориева, Елена Ҳаитова, Саидакмал Икромов, Андрей Цой, Маргарита Константинова турли мавзу ва жанрларда фикр-мулоҳазаларини томошабинларга етказишга ҳаракат қилган.

Назокат Усмонова, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА
14 204