ЎзА Ўзбек

01.05.2018 19:07 Чоп этиш версияси

Ёш бахшилар мактаби иш бошлади

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти кенгаши ташаббуси билан Деҳқонобод туманида ўтказилган “Миллий қадриятларимиз – беқиёс бойлигимиз” мавзусидаги фестивалда ёш бахшилар ва фаол ёшлар иштирок этди.

Тадбир доирасида вилоятдаги ёш бахшиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тумандаги агросаноат касб-ҳунар коллежи қошида “Ёш бахшилар мактаби”нинг тантанали очилиш маросим бўлиб ўтди.

Фестивалда зарур жиҳозлар ва мусиқа асбоблари билан таъминланган “Ёш бахшилар мактаби” келгусида иқтидорли бахшиларни кашф этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Тадбир доирасида тумандаги 5-болалар мусиқа ва санъат мактабида миллий қадриятларимиз, қадимий урф-одатларимизни ифодаловчи зардўзлик, ҳунармандчилик, рассомчилик маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Фестивалда ёш бахшилар ижросида терма ва достонлардан намуналар тингланди.

Ўлмас Баротов, ЎзА
11 551