ЎзА Ўзбек

14.04.2019 10:19 Чоп этиш версияси

Ёш актёрлар ўзбек тилидаги “Ҳамлет”ни Лондонда ижро этадилар

Ёш актёрлар ўзбек тилидаги “Ҳамлет”ни Лондонда ижро этадилар

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабалари, институт битирувчилари ва ўқитувчиларидан иборат ижодий гуруҳ 13 апрель куни Лондонга гастроль сафарига отланди. Ўзбек тилидаги Ҳамлет спектакли 15 апрель куни Роуз Бруфорд коллежининг саҳнасида Халқаро театр симпозиуми доирасида тақдим этилади. Шу куннинг ўзида Ўзбекистоннинг Британия элчихонасида ҳам катта тадбир доирасида “Ҳамлет” спектакли намойиш этилади

Британия Кенгаши, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳамда Роуз Бруфорд коллежи ҳамкорлигидаги лойиҳа доирасида ўзбекистонлик талабалар иштирокида Буюк Британиялик режиссёр Жон Такер раҳбарлигида академик ўқув программаси доирасида ўзбек тилида “Ҳамлет” спектаклини саҳналаштирди.

Мазкур дастур Санъат ва маданият институти ва Роуз Бруфорд коллежи ўртасидаги уч йиллик ҳамкорлик натижасидир. Актёрларни тайёрлаш, хусусан, Шекспир матни билан ишлашнинг халқаро тажрибасига таянган ҳолда саҳна маҳорати ва овозни созлаш сабоқларини ўзида жамлаган интеграллашган ёндашув ўз самарасиини берди. Саҳналаштириш жараёни ўз ичига барча босқичларни – кастинг, репетициялар, спектаклнинг премьераси ва юртимиз шаҳарлари бўйлаб турни ўз ичига олди. Мазкур муҳим босқичлар айни йўналиш бўйича ўқув дастурини модернизациялаш жараёни билан уйғунлашган.

Дастлаб Ўзбекистон санъат ва маданият институтида спектакльнингмуваффақиятли намойишидан сўнг, Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилди. Мана энди талабалар, институт битирувчилари ва ўқитувчиларидан ташкил топган “Ҳамлет”нинг ижодий жамоаси жаҳон саҳнасида – Британияда спектаклни намойиш этишга йўл олдилар.

ЎзА
3 015