ЎзА Ўзбек

03.12.2018 14:42 Чоп этиш версияси

ЁЛҒИЗЛИККА МЕН ЁР ЭМАС!

ЁЛҒИЗЛИККА МЕН ЁР ЭМАС!

Заминим ер, самоим бир, 
Шамсу ҳилол, бир Худойим.




Кўкда учган бургутга боқ,
Унинг шони — бу осмони. Снимок.JPG
Гарчи ёлғиз кўринсам гоҳ,
Тангри берган бир фидони.
У бир-ла тўй, ошим менинг,
Туркманим тўрдошим менинг.

Меҳр тушган бир хонада,
Мезбон менга қимиз тутган.
Ўтов деган пирхонада,
Бешбармоқлар қилиб кутган.
Инонган сирдошим менинг,
Ул қозоқ қардошим менинг.

Дуч келмадим ёмон билан,
Қуда-анда бўлиб ёққан.
Боболари бобом билан,
Қир далада йилқи боққан.
Ўхшаса кўз-қошим менинг,
Қирғизим қирдошим менинг.

Товонига тош тегмасин,
Кўрмай алам-дардларини,
Мағрур иним бош эгмасин,
Оғам дедим мардларини.
Тожиму ёндошим менинг,
Тожигим қондошим менинг.

Ёлғизликка мен ёр эмас,
Фахрим кўринг садоқатда.
Бир Худога хуш келса, бас,
Шу билан мен саодатда.
Беқасам тўн, белда белбоғ,
Дўппи кийган шарофатда,
Иймонга издошим менинг,
Ўзбегим ўз бошим менинг.

Отанг ким деб сўргувчига,
Одам Ато дегум доим.
Волидамни билгувчига,
Момо Ҳаво менинг ойим.
Заминим ер, самоим бир,
Шамсу ҳилол, бир Худойим.
Беназир таққосим менинг,
Яратган Наққошим менинг.

Абдулазиз РУСТАМ ўғли

ЎзА
4 308