ЎзА Ўзбек

13.12.2019 Чоп этиш версияси

Янги мукофотлар ўз эгаларига топширилди

Янги мукофотлар ўз эгаларига топширилди
Маданият вазирлиги биносида “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони эгаларини тақдирлаш маросими ўтказилди. 

Унда соҳада кўп йиллар фаолият юритган, маданият ва санъат ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган заҳматкаш рақс, санъат ва саҳна усталари, пардозчилар, музей ходимлари, театр рассомлари, театр оркестрлари, шоирлар, соҳа ўқитувчилари тақдирланди. 
20.JPG
“Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони жорий йилда таъсис этилган бўлиб жами 65 фидойи инсон шу мукофотга лойиқ кўрилди. 

– Маданият соҳасида 10 йилдан буён фаолият олиб бораман, – деди Томди туман маданият бўлими бошлиғи Жулдизай Утемуратова. – Кўп йиллар ўқитувчи бўлиб ишлаганман. Болаларга қозоқ адабиётидан дарс берганман. Қозоқ фольклорининг жарангдор оҳанги, халқ оғзаки ижодининг жозибадорлиги мени мафтун этади. Санъатнинг этагидан маҳкам тутган одамнинг иши бароридан келади, ҳаётида мазмун бўлади. Туманнинг чекка-чекка овул-қишлоқларида мусиқа, санъат тўгаракларининг ўтилишини назорат қилиб борамиз. Мақсад маданият ва санъат тарғиботига янада эътибор қаратиш. Кўкрак нишон эса бизни ана шу йўлда жонбозлик кўрсатиб, чарчамасликка даъват этади. 
17.JPG
Мукофотни маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Бадиий академия раиси Акмал Нур, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси Рустам Абдуллаевлар топширди.
5.JPG
“Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони мамлакатимизнинг барча ҳудудларида маданият ва санъат соҳасида узоқ йиллардан буён фидокорона хизмат қилиб келаётган жонкуяр ходимларни рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган. 

2 590
Дилобар МАМАТОВА, Аъло АБДУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА