Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.04.2017 17:49 Чоп этиш версияси

Буюк Соҳибқирон давлат бошқаруви ҳақида янги монография чоп этилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида "Амир Темур давлат бошқаруви" номли китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тарихимиз, буюк аждодларимизнинг ҳаёти, фаолияти, маънавий меросини холис ва ҳаққоний ўрганиш, бебаҳо маърифий хазинамиздан ёш авлодни баҳраманд этиш, уларнинг тарбиясида кенг фойдаланиш масаласига доимий эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Тошкент кимё-технология институти ўқитувчиси, тарих фанлари доктори Шоҳиста Ўлжаеванинг "Амир Темур давлат бошқаруви" монографиясида Соҳибқирон бобомиз шахси, унинг илм-фан, маданият, маърифат равнақи йўлидаги ҳомийлик фаолияти таҳлил этилган. Китобда Амир Темур бошқаруви даврида дипломатия, ташқи сиёсатнинг асосий йўналишлари, хорижий давлат арбоблари билан ёзишмалари хусусида ҳам сўз юритилади.

– Амир Темур шахси, унинг бой маънавий мероси ҳар биримизда миллий ўзликни англаш, қалбимизда чексиз фахр ва ифтихор туйғуларини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади, – дейди Ш.Ўлжаева. – Мазкур тадқиқотни олиб боришда Низомиддин Шомий ва Шарофиддин Али Яздийнинг "Зафарнома" асарлари, бошқа кўплаб илмий манбаларга таянилди. Соҳибқирон қонун устуворлиги орқали адолатни таъминлаш, салтанат тинчлиги ва жамият барқарорлигини сақлашга алоҳида эътибор қаратган. Монографияда ана шу жиҳатларни очиб беришга интилдик.

Назокат Усмонова, ЎзА
1 485






Все о погоде - Pogoda.uz