ЎзА Ўзбек

20.11.2019 Чоп этиш версияси

Янги достон тақдимоти

Янги достон тақдимоти

“Табиат сеҳри”, “Сайхун соҳилидаги шаҳар”, “Садоқат”, “Соғинч” асарлари билан ўқувчиларга таниш Ашурали Боймурод “Мулоқот“ достонини китобхонларга тақдим этди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ўтказилган китоб тақдимотида Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, “Шарқ юлдузи” – “Звезда Востока” журналлари бош муҳаррири Сирожиддин Рауф, “Ёшлик” журнали бош муҳаррири Фахриддин Хайит ҳамда адабиёт ихлосмандлари шоирнинг ўтган давр мобайнидаги ижодига назар ташлади. Унинг янги достони хусусида илиқ фикрлар билдирилди.

photo5379859826219264972.jpg

Ашурали Боймуроднинг “Мулоқот” достони она юртимиз мустақиллигига бағишланган. Асарда Ватаннинг ўтмиши, бугунги эришилган марралар қаламга олинган. Достон мустақил мамлакатимизнинг жўшқин воқелигига жавоб тариқасида яратилган бўлиб, лирик-публицистик руҳ билан суғорилган.

– Ашурали сўзни жуда нозик ҳис қилади, – дейди филология фанлари доктори, профессор Нўъмонжон Раҳимжонов. – У сўзнинг маъноларидан келиб чиқиб, асарларида ҳиссий ҳолатлар, кечинмалар суратини чизишга интилади. Тасвирда манзаралар яратиш салоҳиятидан кенг фойдаланади. Ўйлайманки, шоирнинг “Мулоқот” достони ҳам ўқувчиларга манзур бўлади.

Зулайҳо АҲМАДЖОНОВА,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Ахборот хизмати мутахассиси

3 328
ЎзА