ЎзА Ўзбек

12.11.2012 20:26 Чоп этиш версияси

Янги асарлар кўргазмаси

Ўзбекистон Бадиий академиясида рассом Анорқул Бойбековнинг мамлакатимиз мустақиллигининг 21 йиллигига бағишланган “Сир ва мусаввир” кўргазмаси очилди.

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда санъатшунослар, ижодкорлар ва журналистлар қатнашди.

Сирдарёлик рассом А.Бойбеков асарлари мамлакатимиздаги ва халқаро кўргазмаларда намойиш этилган. Унинг навбатдаги кўргазмасида 70 дан ортиқ акварелда ишланган манзара ва натюрморт жанридаги расмлари мухлислар эътиборига ҳавола қилинган.

– Ижодкор учун энг катта илҳом манбаи халқнинг бунёдкорлик салоҳияти ва қадриятлари, эришаётган ютуқларидир, – дейди рассом Анорқул Бойбеков. – Ўз асарларимда юртдошларимизнинг ҳаёт фалсафаси, бетакрор табиатимиз манзараларини ифодалашга ҳаракат қиламан.

Кўргазма 20 ноябрга қадар давом этади.


ЎзА, А.Рашидбеков
8 580