Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.08.2017 19:19 Чоп этиш версияси

Ягона ва муқаддас диёр мадҳи

Ўзбекистон давлат консерваториясида истиқлолимизнинг 26 йиллигига бағишлаб ташкил этилган "Ягонасан, муқаддас Ватан!" республика кўрик-танловининг Маданият вазирлиги тизимидаги якуний босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси раиси Р.Абдуллаев ва бошқалар Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2009 йилда таъсис этилган мазкур кўрик-танлов ёшларни ватанпарварлик, фидойилик, юрт тақдири учун дахлдорлик, миллий анъана ва қадриятларга эҳтиром руҳида тарбиялашга йўналтирилганини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27 июндаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ "Ягонасан, муқаддас Ватан!" кўрик-танлови "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" деган эзгу ғояни ўзида ифода этгани билан аҳамиятлидир.

Мазкур ижодий лойиҳанинг Маданият вазирлиги тизимидаги ҳудудий босқичи июнь-июль ойларида юқори савияда ташкил этилди. Дастлабки босқичда 3 минг 436 яккахон ижрочи, 38 ашула ва рақс ансамбли ўз ижод намунасини тақдим этди. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида қатнашган хонандалар, мусиқий жамоалар танловнинг республика саралаш босқичида ўз дастурини намойиш этиш имконини қўлга киритди.

Иштирокчиларнинг чиқишлари мусиқа, шеър матни мазмуни, қатнашчиларнинг ижро маҳорати, либослари, саҳна маданияти каби мезонлар асосида ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди. Ғолиблар қўшиқлар байрамининг республика финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.

Назокат Усмонова, ЎзА
2 389






Все о погоде - Pogoda.uz