ЎзА Ўзбек

12.08.2019 Чоп этиш версияси

Йўқолмаса деймиз дунёдан савоб

Йўқолмаса деймиз дунёдан савоб

То ҳаёт эканмиз, савобга зормиз,
Йилт этган шуъладан диллар файзиёб.
Гоҳ ғамгин, гоҳ эса умидга ёрмиз,
Йўқолмаса деймиз дунёдан савоб.

А. Орипов

Инсоний юксак фазилатларни, эзгуликни ўзида мужассам этган шахс борки, ён-атрофдаги бева-бечораларга, етим-есир, муҳтож кишиларга кўмак беришга, одамларнинг дардига ҳамдард бўлишга ҳаракат қилади. Бундай амал савобли ишларнинг энг улуғидир. “Савоб ишни ҳар ким қилиши керак, савоб ишни ҳар кун қилиш керак” деган ҳикмат бежизга айтилмаган. Савобли иш, меҳр-оқибат инсонни бахтнинг нурли манзили сари бошлайди.

ДХХ ЧҚ раҳбарияти ташаббусига кўра, Қурбон ҳайити байрами муносабати билан Тошкент шаҳрида жойлашган Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болаларни ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари республика пансионатида яшаётган кексаларни моддий ва маънавий томондан қўллаб-қувватлаш мақсадида махсус тадбирлар ташкиллаштирилди. Дастлаб ҳарбий хизматчилар 21, 23 ва 30-сонли Меҳрибонлик уйларига ташриф буюриб, болажонларга байрам совғалари улашди.

photo5368763099605216177.jpg

photo5368763099605216175.jpg

Ҳар бир боланинг ўзига хос характери бор. Ходимларимиз ана шу жиҳатга алоҳида эътибор беришади. Ҳаттоки озгина эҳтиётсизлик қилинса ҳам бола руҳияти майиб бўлиши мумкин. Иложи борича ота-она бериши керак бўлган тарбияни сингдиришга ҳаракат қиламиз, - дейди биз билан суҳбатда 23-сонли Меҳрибонлик уйи маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари.

Тарбиячилар билан гаплашар эканмиз бари ҳар бир боланинг тақдирига ўта масъулият билан ёндашиши сезилиб туради. Аҳил жамоа аъзолари болалар билан доимо ҳамнафас.

Бу ерда қилинаётган ишлар билан танишган кишининг дилида миннатдорчилик ҳисси пайдо бўлади.

photo5366085917640600671.jpg

photo5368763099605216176.jpg

Ҳар бир Меҳрибонлик уйида болалар бизни ўзлари тайёрлаган қувноқ дастурлари билан хушнуд этдилар. Шунингдек, улар ўзлари чизган суратларини бизга эсдалик тариқасида ҳадя қилишди.

Ҳа, Меҳрибонлик уйларида жуда кўп айтишга лойиқ ишлар қилинмоқда. Чунки бу ердаги болажонлар Ватан меҳридан баҳраманд. Улар бу меҳр уммонига жавобан содиқ фарзанд бўлишга, Ўзбекистондек жаннатмакон юртнинг довруғини оламга ёйишга руҳан тайёрланмоқдалар. Зеро, бу ўлкада келажак авлодларимиз камоли учун мустаҳкам пойдевор яратилган.

Шунингдек, ҳарбий хизматчилар Уруш ва меҳнат фахрийлари республика пансионатидаги кексалар ҳолидан ҳам хабар олишди. Уларни байрам билан табриклаб, совғаларни улашишди.

3 019
ЎзА