ЎзА Ўзбек

19.04.2019 Чоп этиш версияси

Ватан соғинчи ўртаяпти...

Ватан соғинчи ўртаяпти...

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хорижда таҳсил олаётган ёшлар ҳаёти билан қизиқиб, улар билан алоқа ўрнатмоқда.

Мақсадимиз улар ўқиётган олийгоҳдаги таълим жараёни билан таниш, ватандошларимиз таҳсил олаётган соҳаси бўйича Ўзбекистонга қайтганда кейин қандай янгиликларни амалга оширмоқчи эканлигини билиб олишдан иборат. Улар ўз ихтироси, таклиф ва тажрибаси ҳақида ўзлари юборган видеода маълум қилишмоқда.

Жумладан, Хитой халқ Республикасининг Цзянсу провинцияси Янчжоу университетида таҳсил олаётган ватандошимиз Маҳбуба Шодиёрованинг келажакдаги орзулари бир олам. У ҳозир туризм менежменти соҳасида олаётган билимларини келажакда Ўзбекистонга туристларни жалб қилиш учун қўлламоқчи.

У юборган видеони эътиборингизга ҳавола этамиз.



Хорижда таҳсил олаётган, ишлаётган барча ватандошларимизни ушбу лойиҳада фаол иштирок этишга чақирамиз.

Сайтимизни кузатиб боринг!

4 259
ЎзА