ЎзА Ўзбек

15.04.2019 15:07 Чоп этиш версияси

«Вақф» фонди нон ишлаб чиқаришни бошлади

«Вақф» фонди нон ишлаб чиқаришни бошлади

Шу йилнинг март ойида 16 гектар ер майдон ва бинолар Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан "Вақф" фондига беғараз берилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳудудда қисқа муддат ичида нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехи барпо этилди.

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати маълум қилишича, шу йилнинг 15 апрель куни нон цехи ўз фаолиятини бошлади ва дастлабки нон маҳсулотлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг дуои хайрлари ила халқимизга тортиқ қилинди.

– Шубҳасиз, нон – халқимиз учун энг азиз ва лазиз неъмат. Дастурхонимиз тўкислиги ҳам, рўзғоримиз файзу баракаси ҳам унинг сероблиги билан ўлчанади. Уйга меҳмон келса, албатта, нон ушатилади. Содда қилиб айтганда, нон одамларнинг кайфиятига таъсир қиладиган энг муҳим маҳсулотлар сирасига киради, – дейди Фонд раҳбари Искандар Халилов. – Ушбу цехнинг дастлабки хуштаъм нон маҳсулотлари, олий мақсадга мос равишда хайрия тариқасида ишчи-хизматчиларга, миришкор деҳқонларга ва узоқ-яқиндан келган меҳмонларга тарқатилганини билдирди.

Мутахассис Луқмон Аблақуловнинг айтишича, цехда тўққиз турдаги нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, улар дўконлар орқали сотилади ҳамда тушган фойда ҳисобидан меҳрибонлик, қариялар ва ногиронлар уйларига хайрия тариқасида ҳам улашилади. Шунингдек, ноннинг таркибида инсон учун ниҳоятда зарур ва фойдали бўлган 30-35 фоиз оқсил, 60-70 фоиз углевод, клетчатка, турли витаминлар, минерал тузлар, шунингдек, темир, кальций, фосфор ва бошқа моддалар борлигини мутахассис ўз сўзида изоҳлаб берди.

Ушбу нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан кўрилган фойда масжид-мадрасаларни обод этиш, ёрдамга муҳтож ва ногиронлиги бор шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишларига сарфланади. "Вақф" нонларини сотиб олиш орқали оилангизга ҳалол луқма олиб киринг, охиратингизга эса заҳира хосил қилинг.

photo5305342324022291092.jpg

photo5305342324022291093.jpg

photo5305342324022291094.jpg

photo5305342324022291096.jpg

photo5305342324022291095.jpg

photo5307551921487325960.jpg

photo5307551921487325961.jpg

photo5307551921487325962.jpg

ЎзА
1 740