ЎзА Ўзбек

08.03.2020 Чоп этиш версияси

Ургутлик онахонга давлат мукофоти топширилди

Ургутлик онахонга давлат мукофоти топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 6 март куни қабул қилинган “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига кўра, бир гуруҳ хотин-қизлар давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди.

Мукофотланганлар қаторида Ургут тумани Қайроқли маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Фотима Ғаффорова ҳам бор. Онахонга аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш йўлида амалга оширган савобли ишлари учун “Меҳнат шуҳрати” ордени берилди.

Бугун Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов Фотима онанинг хонадонига бориб, давлатимиз раҳбари номидан ушбу мукофотни тантанали топширди. Шунингдек, онахонга вилоят, туман ҳокимликларининг совғалари тақдим этилди.

photo_2020-03-08_12-34-42.jpg

3 937
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА.