Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.04.2017 20:27 Чоп этиш версияси

Унутилмас балет кечаси

Унутилмас балет кечаси Санкт-Петербургнинг Мариинский театри бош балеринаси, Россия Федерацияси халқ артисти Диана Вишнёва балет санъати мухлисларини Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрига чорлади.

Халқаро танловлар лауреатининг нафосат ва қалб уйғунлигидаги бетакрор рақслари кўплаб томошабинларни мафтун этган, санъати юқори баҳоланган. Д.Вишнёва жозибадор рақслари билан яна бир бор томошабинларга унутилмас дамларни ҳадя этди.

Кечада Жорж Бизе-Родион Шедриннинг бир актли «Кармен-сюита» балети, Мариинский театри балет труппаси яккахонларининг «Дон-Кихот», «Оққуш кўли», «Анна Каренина», «Шаҳризода» спектакллари ва бошқа балетлардан саҳна кўринишлари ҳамда хореографик дастурлари намойиш этилди.

Санъат воситасида халқларимиз ўртасидаги яқинлик, самимият ва дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашда бу каби маданий тадбирларнинг мунтазамлик касб этиши, санъаткорлар гастролларининг кенг йўлга қўйилиши муҳим аҳамиятга эга. Россиялик санъаткорлар иштирокидаги балет кечаси ҳам мазкур эзгу мақсадга хизмат қилди.

Севара Алижонова, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА
3 901






Все о погоде - Pogoda.uz