ЎзА Ўзбек

27.12.2018 20:32 Чоп этиш версияси

Ҳунармандчилик ва бадиий асарлар кўргазмаси

Ҳунармандчилик ва бадиий асарлар кўргазмаси Самарқанддаги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида «Дарахт – иккинчи ҳаёт» номли кўргазма иш бошлади.

Самарқанд вилоят маданият бошқармаси ҳамда Самарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий ва бадиий музей қўриқхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган кўргазманинг очилиши маросимида тарихчи ва археолог олимлар, музейлар ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари, ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Кўргазмада музей фондида сақланаётган ноёб ёғоч ўймакорлиги ва наққошлик санъати намуналари ҳамда юртимиз ҳунармандлари томонидан яратилган бадиий ва маиший буюмлар намойиш этилмоқда. Экспонатлар орасида Самарқанд ва Тожикистоннинг Обурдон қишлоғидан топилган X асрга оид ёғоч ўймакорлиги бўлаклари ҳам бор.

Тадбир доирасида самарқандлик таниқли рассом Тоир Шарипов ижодига оид турли жанрдаги 100 га яқин суратлардан иборат “Миллий анъаналар тараннуми” кўргазмаси ҳам кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинмоқда.

Кўргазмалар 2019 йилнинг март ойига қадар давом этади.

4.JPG

7.JPG

9.JPG

15.JPG

16.JPG


Алишер Исроилов (сурат), ЎзА
9 864