ЎзА Ўзбек

10.10.2018 18:42 Чоп этиш версияси

Улуғ адиб асарлари театр саҳнасида

Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон ёш томошабинлар театрида адибнинг "Асрга татигулик кун", "Чингизхоннинг оқ булути" номли асарлари асосида "Исканжа" спектакли саҳналаштирилди.

Саҳна асарида меҳр-оқибат, одамлар ўртасидаги муносабат, яхшиликнинг ёвузлик устидан ғалаба қилиши маҳорат билан очиб берилган.

Таниқли режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Абдураҳмон Абдуназаров томонидан саҳналаштирилган ушбу спектакль муаллифи ёзувчи ва таржимон Алписбай Султоновдир.

Муаллифнинг таъкидлашича, асар бундан 10 йил аввал, яъни 2008 йилда Қирғизистонда эълон қилинган "Чингиз Айтматов йили"да ёзилган. Мана, орадан 10 йил ўтиб бу асар намойиш этилмоқда. 

Айни пайтда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқий театрида режиссёр Мухтар Реймов томонидан саҳналаштирилаётган Чингиз Айтматовнинг яна бир асари "Соҳил ёқалаб чопаётган Олапар" қиссаси асосида "Лувр ўрдак" спектакли премьерасига тайёргарлик кўрилмоқда.


Есимхон Қаноатов, ЎзА
2 075