ЎзА Ўзбек

24.03.2019 Чоп этиш версияси

Турсуной Охунова мемориал музейи очилди

Турсуной Охунова мемориал музейи очилди

Тошкент вилояти Чиноз туманида теримчи - механизатор Турсуной Охунова мемориал музейи очилди.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, вилоят ва туман ҳокимлиги масъуллари, кенг жамоатчилик вакиллари, Турсуной Охунованинг оила аъзолари иштирок этди.

IMG_1033.JPG

Мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш, тадбиркорлигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўз даврининг қаҳрамони бўлган Турсуной Охунованинг ҳаёт йўли, меҳнат фаолиятини чуқур ўрганиш ёшлар учун катта сабоқдир. Чинозлик теримчи-механизатор ўз даврининг тимсолига айланган, энг машҳур ва фаол аёлларидан бири эди. Унинг серқирра ва мураккаб ҳаёт йўли ўзбек аёллари учун меҳнатсеварлик намунаси, мардлик ва жасорат мактаби ҳисобланган.

IMG_0970.JPG

Тадбирда Турсуной Охунованинг довруқли йиллари, ўша даврдаги аламли ҳолатлар, йиллар ўтгач юзага чиққан ҳақиқатлар ҳақида сўз борди. Айниқса, ёш қаҳрамон қиз – Турсунойни ўз кўзи билан кўрган, бирга катта бўлган дугоналари, маҳалладошлари томонидан яхши хотиралар эсланди. Марҳумнинг ҳақига Қуръон тиловат қилинди. Турсуной Охунова ҳайкали пойига гул қўйилиб, хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. 

IMG_1079.JPG

IMG_1094.JPG

Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Ғ.Ибрагимов сўзга чиқди.

8 402
А.Худойқулов, ЎзА